УЕФА расмий сайти Европа Лигаси 2-тури якунига кўра ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди.
2-турда «Стандард» клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этган Лондоннинг «Арсенал» клубидан рамзий терма жамоага икки нафар футболчи киритилди — Киран Тирни ҳамда Габриэль Мартинелли.
Ҳафта рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Пламен Илиев («Лудогорец»);
Ҳимоячилар: Боли Болинголи-Мбомбо («Селтик»), Рафаэл Форстер («Лудогорес»), Эван Ндика («Айнтрахт»), Киран Тирни («Арсенал»).
Ярим ҳимоячилар: Муҳаммад ал-Юнусси («Селтик»), Дани Кинтана («Қорабоғ»), Бруну Фернандеш («Спортинг»), Габриэль Мартинелли («Арсенал»).
Ҳужумчилар: Дониэлл Мален (ПСВ), Садик Умар («Партизан»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)