• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳатто исмини тўғри ёзолмайдиган курсдошларим ўқишни давом эттиряпти». Қашқадарёда курсдан қолдирилган талаба ўқитувчиларини порахўрликда айблади

    «Дарё» таҳририятига мурожаат қилган Қарши давлат университети табиий фанлар факультетининг биринчи босқичини якунлаган Шаҳноза Маликова университет раҳбариятини адолатсизликда айбламоқда. Унинг айтишича, университетнинг табиий фанлар факультетида ўқитувчилар баҳо учун талабалардан яхшигина ҳақ олади.

    Фото: «Дарё»

    Курсдан курсга қолдирилган собиқ талаба Шаҳноза Маликованинг айбловлари қай даражада асосли эканлигини ўрганиш мақсадида «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев Қарши давлат университетида бўлди.

    Университетнинг табиий фанлар факультети декани Бобур Бойсуновнинг маълумот беришича, ректорнинг 2019 йил 10 сентябрдаги буйруғига кўра, талаба Шаҳноза Маликова ҳақиқатан ҳам курсдан қолдирилган.

    — Шаҳноза Маликованинг ёзги семестрда 6 та фандан академик қарздорлиги мавжудлиги боис курсдан курсга қолдирилди, — дейди факультет декани Бобур Бойсунов. — Бироқ бу талаба буткул ўқишдан четлатилди дегани эмас. Талаба биринчи курсни муваффақиятли якунлолмагани боис курсни яна қайта ўқийди дегани.

    Бобур Бойсунов.

    Бобур Бойсунов.
    Фото: «Дарё»

    Факультет деканига кўра, Шаҳноза Маликованинг курсдан курсга қолдирилиши талаба ўқишини давом эттириш учун белгиланган шартнома пулининг 50 фоизини қайта тўлашини англатади. Ва талаба биринчи босқичда қайта таҳсил олади.

    Университет масъулларининг маълумот беришича, Шаҳноза Маликова ёзги семестр давомида 6 та фандан баҳо ололмаган. Шу боисдан ҳам Маликовада 6 фандан академик қарздорлик юзага келган. Ва курсдан курсга қолдирилган.

    — Ҳатто исм-фамилиясини тўғри ёзолмайдиган ва дарсга ҳам деярли қатнашмаган курсдошларим баҳо олиб, ўқишини давом эттираяпти-ку, — дейди Шаҳноза Маликова. — Шуми адолат?

    Шаҳноза Маликова ўзи таҳсил олган олийгоҳда таниш-билишчилик ва ўқитувчилар орасида коррупция авжига чиққанлигини, баҳо олиш учун ўзи ҳам ўқитувчиларга пул берганини тан олмоқда.

    — Курсдошим Даврон, ҳатто дарсга ҳам қатнашмайди, аммо бинойидек баҳо оляпти, — дейди Шаҳноза Маликова. — Яна бир курсдошим Шоди эса олий математика фанидан якуний назоратда ўрнига ирригацияда таҳсил олувчи танишини киритганини декан Бобур Бойсуновнинг ўзи фош қилганди. Аммо имтиҳонга ҳам кирмаган курсдошим олий математикадан баҳо олишга муваффақ бўлди. Бу нимадан дарак беради?

    Шаҳноза Маликова.

    Шаҳноза Маликова.
    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, Шаҳноза Маликова тилга олган талабалар табиий фанлар факультетида таҳсил олувчи Шаҳноза Маликованинг курсдошлари Даврон Эштемиров ҳамда Шодиқул Худойназаровлар бўлиб чиқди. Факультет декани Бобур Бойсунов Шодиқул Худойназаровнинг олий математика фанидан якуний назоратга ҳақиқатан ҳам танишини киритганини, ҳолатни шахсан ўзи аниқлаб сохта талабани якуний назоратдан четлаштирганини тасдиқлади. Декан, шунингдек, Шодиқул Худойназаров якуний назоратни қайта топшириб баҳо олганини айтди.

    Факультет деканининг маълум қилишича, ўша якуний назорат ишлари Самарқанд вилоятида текширилган.

    Мурожаатчи талабанинг «Дарё» мухбирига билдиришича, у жорий йилнинг август ойида 6 та фандан имтиҳонларни қайта топшириш учун университетга келган. Аммо ўқитувчилар қайта топшириш сентябрь ойида бўлишини билдирган.

    — Сентябрда ўқишга келсам, курсдан қолдирилганимни биляпман, — дейди собиқ талаба.

    Табиий фанлар факультети декани Бобур Бойсуновнинг тушунтиришича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги буйруғига илова қилинган Низом талабларига кўра, фанлардан академик қарздорлиги 4 та ва ундан кўп бўлса, қайта топширишга рухсат берилмайди. Улар олий таълим муассасаси ректори буйруғига биноан курсдан қолдирилади.

    Қарши давлат университети ректори Баҳодир Шоимқуловнинг 2019 йил 10 сентябрдаги буйруғига мувофиқ Шаҳноза Маликовадан ташқари табиий фанлар факультети «Кимё» йўналишида таҳсил олувчи яна 3 нафар талаба курсдан курсга қолдирилган. Бобур Бойсуновнинг айтишича, жорий ўқув йили бошида факультетда таҳсил олувчи 7 нафар талаба курсдан қолдирилган.

    Шаҳноза Маликованинг маълумот беришича, у билан биргаликда курсдан қолдирилган 3 нафар курсдоши ўқишини ташлаб, хорижга ишлашга кетяпти.

    Талаба Маликованинг иқрорича, факультетда адолатсизлик кўп. Ўқитувчилар оралиқ ва якуний назоратлар учун талабалардан 15—20 минг сўмдан пул олади. Фан ўқитувчисига баҳо учун бериладиган маблағ гуруҳ сардори томонидан йиғилади. Қолаверса, имтиҳон саволлари доимий равишда сотилади. Гуруҳ сардори Элёр Кенжаев ҳар сафар имтиҳон саволларини олиб келиб, курсдошларига сотиб олганини, пул йиғишлари лозимлигини айтган.

    Мазкур айбловларни рад этган факультет декани Бобур Бойсунов оралиқ ва якуний назорат саволлари ўқув йили бошидан барчага эълон қилинишини билдирмоқда.

    — Август ойида қайта топширишга имкон берилмади дейишмоқда, — дейди Шаҳноза Маликова. — Аммо энг қизиғи августда мен билан бирга имтиҳонларни топширолмай юрган Шаҳзод, Даврон исмли курсдошларим ҳам ўқишини давом эттирмоқда. Факультетдагиларнинг айтишича, улар қайта имтиҳон топширган.

    Бобур Бойсуновнинг айтишича, фанлардан 3 тагача академик қарздорлиги бўлган талабаларга қайта топшириш учун имконият берилган. Ва Шаҳноза Маликова тилга олган талабалар ўша 3 тагача қарздорлиги мавжуд бўлган талабалар ҳисобланади.

    Шаҳноза Маликова ўқиши давомида ҳаётида шахсий муаммолари кўпайиб, турмуши нотинч бўлиб қолганини ва бу ҳақда университет раҳбариятини ҳам огоҳлантириб тегишли ҳужжатлар тақдим қилганини айтяпти. Унга кўра, олийгоҳ раҳбарияти бунга эътибор ҳам бермаган.

    — Шаҳноза Маликова қишки семестрда ҳам кўплаб фанлардан баҳо ололмай қийналганди, аммо биз оилавий аҳволини инобатга олиб талабамизга ёрдам бердик, — дейди факультет декани. — Ўша пайтда талабамизни оилавий муаммолари қийнаб қўйганини тўғри тушунгандик.

    Курсдан қолдирилган талаба ва у айтаётган иддаоларга жавоб берган факультет раҳбарияти ўртасидаги можарога хулоса бериш фикридан йироқмиз. Ҳар доимгидек сўнгги сўзни масъуллардан, бу сафар эса Олий таълим вазирлигидан эшитамиз.

    02.10.2019, 17:13   Изоҳ (0)   56956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда 18 ёшли қиз аттракционда жароҳатланиб вафот этди

    02.10.2019, 16:57

    Қўқондаги бозорларда соқол ва ҳижобга қарши кураш бошлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    02.10.2019, 16:26

    «Регистон» комплекси туризм мавсуми давомида ҳар куни ярим тунгача ишлайди

    02.10.2019, 16:11

    Қашқадарёдаги кўз микрохирургия марказига АҚШдан замонавий аппарат келтирилди. Бунгача кўзга сунъий гавҳар қўйиш амалиёти қўлда бажарилган

    02.10.2019, 15:39

    Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    02.10.2019, 15:16

    Давлат божхона қўмитаси «Довуд ота» постидаги «фуралар тирбандлиги»га муносабат билдирди

    02.10.2019, 13:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.