Болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкалари 2019 йил 1 октябрдан қуйидаги миқдорларга оширилган:
- директор ва директор ўринбосарлари учун — 1,5 бараварга;
- ўқитувчилар ва концертмейстерлар учун — 1,25 бараварга.
Изоҳ (0)