• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат солиқ қўмитаси раиси: ҚҚС бўйича 15 фоизлик ставкани 2020 йил 1 январдан жорий этишни таклиф қилгандик

    Шавкат Мирзиёев шу йил 26 сентябрда «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев ЎзА мухбири билан суҳбатда мазкур ҳужжат мазмун-моҳиятига изоҳ берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Мутахассислар солиқ сиёсати бўйича ўз фикрларини билдирган ва қўшилган қиймат солиғи ставкаси юқори эканини таъкидлаганди. Аммо Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига тушумнинг учдан бирини қўшилган қиймат солиғи ташкил этади. Бу мамлакат олдида турган кўплаб харажатлар учун муҳим манба ҳисобланади.

    Бугун бюджет ташкилотларида 1,7 миллион аҳоли доимий иш билан банд, 3 миллиондан ортиқ пенсия ёшидаги фуқаролар бор. Давлат томонидан уларга ҳар ой маош ва нафақалар берилади. Давлат ўз олдида турган ана шундай мажбуриятларни тўла бажариши учун ўтган вақт давомида қўшилган қиймат солиғини 20 фоизда ушлаб туришга тўғри келди.

    Ўтган йилги солиқ концепциясида 2019 йил 1 январдан иш ҳақи фондига бўлган солиқ юкини камайтириш кўзда тутилганди. Натижада ушбу санадан бошлаб жисмоний шахсларнинг даромад солиғи 22 фоиздан ягона 12 фоизга туширилди. Саккиз фоизлик иш ҳақидан суғурта бадали олиш умуман бекор қилинди. Бу бир қараганда, бюджетга тушумнинг сезиларли камайишига олиб келишини англатади. Шу боис мутахассислар бу ўзгаришни катта таваккал, дея баҳолаганди.

    Аммо тадбиркорлар яратилган солиқ имтиёзларидан оқилона фойдаланиб, ўз фаолиятини янада жонлантирди. Бунинг натижасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг давлат бюджетига тушуми икки бараварга ортиши кузатилди. Йилнинг биринчи ярмида қўшимча 571 минг солиқ тўловчи аниқланди. Даромад солиғи давлат бюджетини шакллантирувчи учинчи солиқ тури эканини инобатга олсак, бу муҳим аҳамиятга эга экани ойдинлашади.

    Айни шу натижалар қўшилган қиймат солиғи ставкасини пасайтириш қарорини қабул қилишга туртки бўлди. Биз 15 фоизлик ставкани 2020 йил 1 январдан жорий этиш таклифини илгари сургандик. Аммо давлат раҳбари бу амалиётни 1 октябрдан жорий қилиш ва иқтисодиётда бизнес учун енгилликлар яратиш бўйича топшириқлар берди.

    Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг туширилиши натижасида республика миқёсида хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида 10 триллион сўмдан ортиқ айланма маблағ тежаб қолинади.

    Қайд этиш жоизки, шу кунгача назорат-касса аппаратлари хотирасига ёзилган формулага мувофиқ, харид қилинган маҳсулотлар учун 20 фоизлик қўшилган қиймат солиғи сақлаб қолинарди. 1 октябрдан бу амалиёт 15 фоиз этиб белгилангани боис назорат-касса аппаратларини қайта тизимлаш зарурати туғилади. Муддати тугамаган шартномаларга эса тузатиш киритилади. Шунингдек, бизнес субъектлари имзолаган ҳар бир шартномани қайта инвентаризация қилиши керак.

    Фармонга мувофиқ, ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 12 фоизга туширилди. Бу йилдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадини шакллантирувчи асосий тўлов манбаи ҳисобланади. Шу боис йил бошидан меҳнат ҳақига солиқ юкини камайтириш жараёнида ягона ижтимоий тўловни сақлаб қолиш ва улардан тушадиган тушумларни кескин хавф остига қолдирмаслик мақсадида устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар учун аввалги 25 фоизлик ставка сақлаб қолинган эди. Қолган хўжалик юритувчи субъектлар учун ушбу рақамлар 12 фоизгача камайтирилди. Ҳозирги кунда мамлакатда давлат улуши бўлган 4 минг 609 корхона мавжуд. Уларда қарийб 665 мингга яқин киши иш билан банд. Янги амалиёт сабаб улар ҳисобида 2,7 триллион сўм маблағ жамғариб қолинади. Шу тариқа корхона ўз фаолиятини ривожлантириш, ходимларга қўшимча маош тўлаш имконига эга бўлади.

    Шу кунга қадар тадбиркор топган даромади ҳақидаги маълумотларни солиқ идораларига тақдим этмаган тақдирда, солиқ кодексига кўра, улар маблағларининг банкда айланишига чек қўйиларди. Бундай вазиятда тадбиркор солиқ идораларига мурожаат қилмаса, тақиқ белгиланмаган муддатгача давом этарди.

    Ҳозирги кунда 18 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектнинг банкдаги амалиётлари тўхтатилган. Бу иқтисодиётда пул маблағларининг ҳаракатланишига чек қўйиш демакдир.

    Президент фармони билан эндиликда солиқ идоралари ва тадбиркор ўзаро ҳамкорликда ишлаши белгиланди. Шунда ҳам тадбиркор даромадларини яширишда давом этса, охирги чора сифатида чеклов белгиланади ва бу муддат 30 кундан ортиқни ташкил қилмайди.

    01.10.2019, 19:26   Изоҳ (0)   29661
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада баданига 2 кг «гашиш»ни боғлаб мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди

    01.10.2019, 18:46

    Шавкат Мирзиёев қарори билан «Баркамол авлод» болалар мактаблари ташкил қилинди

    01.10.2019, 17:44

    Лазиз Қудратов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    01.10.2019, 16:44

    Тўйга кетаверишда бошқалар ҳаётига хавф солган Nexia ва Spark ҳайдовчиси жаримага тортилди (видео)

    01.10.2019, 15:45

    Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Шуҳрат Ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди

    01.10.2019, 14:52

    Бош прокуратура Андижондаги хусусий мактабда оммавий заҳарланиш бўйича маълумот берди

    01.10.2019, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.