• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги пластик жарроҳлик клиникасида 5 кун ичида икки бемор аёл вафот этди

    24 август куни Тошкентнинг Mont Blanc хусусий пластик жарроҳлик клиникасида операция қилинган 20 яшар самарқандлик ҳомиладор Гулшан Шарифова вафот этди. Гулшан Mont Blanc шифокорлари хатоси билан беш кун ичида нобуд бўлган иккинчи мижоздир, деб хабар беради Fergana News.

    Ушбу клиника фаолиятидан хабардор мутахассислар Mont Blanc клиникасидаги ўлимлар юзасидан ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган, иш ёпти-ёпти қилиб юборилган демоқда. Клиника ўлимлар ортидан ўз номини ўзгартирган.

    Гулшан Шарифовани операция қилган врач Ф.О. айбни анестезиологга тўнкаган ва «юзлаб қилинаётган тиббий жарроҳлик амалиётлари давомида организми кучсиз бўлган 1—2 бундай мижозлар ўлими одатий ҳолатдир» деди.

    2019 йилнинг 24 августида Тошкентнинг Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган Mont Blanc хусусий пластик жарролик шифохонасига самарқандлик 20 яшар Гулшан Шарифова мурожаат қилади: Гулшаннинг бурнида чиққан майда ўсимта унинг нафас олишига халақит бериб келган.

    Гулшан Шарифованинг отаси Умид Абдушукуровга кўра, кўринишидан оддий бўлган ва бошқа клиникаларда 500 минг сўм турадиган бу жарроҳлик амалиётига у 8 миллион сўм пул берган:

    «Дўхтир 14 августда кўриб, ‘Бўлди, 20 минутлик операция. Шундоқ операция қиламиз — уйингизга олиб кетаверасиз!’, деди. 24 август куни операцияга олиб киришдан олдин дўхтирига ҳам, анестезиологига ҳам айтдим — ‘Фақат текшириб олинглар — аллергияси бор!’, десам ‘Биз ишимизни биламиз, хавотир олманг, пулини тўланг’, дейишди. 20 минут ўтмасдан ‘Қизингиз комага тушиб қолди!’, деб айтишди».

    Гулшан Шарифовани комадан чиқаришга 2 соат уринган врачлар, уни Akfa MedLine шифохонасига жўнатади. Аммо у ерда ҳам шифокорлар аёлни ўзига келтира олмади.

    Умид Абдушукуровнинг айтишича, қизи ўлимидан бир неча кун олдин бу клиникада худди шу шифокорлар қўлида яна бир аёл нобуд бўлган:

    «Уч кун комада ётган қизим ўша ерда тамом бўлди. Биз текшириб кўрсак, 19 август куни худди шунақа операция пайтида 42 яшар аёлни ўлдиришган экан. Прокуратура келди, жиноят иши очамиз, деди, фақат ‘Иш очилса ўлик шу ерда қолади, уни ёриб текширамиз!’, дейишгандан кейин Самарқандга олиб бориб кўмдик», — дейди марҳуманинг отаси.

    Жасаднинг экпертизага қолдирилишига кўнмаган яқинлари шифокорларга эътирози йўқлиги тўғрисида ҳужжатларга қўл қўйиб берган ва ўлим муносабати бошланган терговгача суриштирув иши тўхтатилган.

    Самарқандлик Гулшан ва қозоғистонлик Лилияни жарроҳлик амалиётидан ўтказган жарроҳ Фахриддин Облоқулов нашр саволларига қуйидагича жавоб берган:

    «Ҳа, Шарифова менинг мижозим бўлган, фақат операция бўлмасдан, наркоз бериш пайтида нимадир бўлди-ю, операция қилинмасдан, Akfa MedLine’га олиб бордик. ‘Тез ёрдам’ машинасида. Тахминларимизга кўра, ё доридан реакция бериб ‘анафилактик шок’ ёки юрак тизимидаги фибрилляция, яъни қалтираб қолиши оқибатида нобуд бўлди. Бу саволларнинг ҳаммасини анестезиологга бериб кўриш керак».

    Шифокор Лилияни ҳам операция қилганини, у ҳам ўлганини тан олди.

    Фахриддин Облоқуловнинг айтишича, «юзлаб қилинаётган тиббий жарроҳлик амалиётлари давомида организми кучсиз бўлган 1—2 бундай мижозлар ўлими одатий ҳолатдир».

    Шифокор Гулшаннинг отасидан олинган пуллар қайтариб берилгани, аммо бошқа ҳеч қандай компенсация берилмаганини маълум қилди.

    Марҳумалар Гулшан Шарифова ва Лилия Апостоловани анестезияси билан шуғулланган врач-анестезиолог Ў.Х.га ҳам айни саволлар билан мурожаат қилиб, ундан жавоб ололмади.

    Монт Бланc хусусий пластик хирургияси клиникаси расмий сайтида кўрсатилган телефон рақамлари орқали уланишнинг иложи бўлмади.

    Шифокор Фахриддин Облоқуловнинг маълум қилишича, бу ҳодиса ортидан унга ва врач-анестезиолог Ўлмас Холбековга хайфсан эълон қилиниб, улар клиникадан ишдан бўшатиб юборилган.

    Хабарда қайд этилишича, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач Гулбаҳор Нуриддинова Mont Blanc клиникасида бир муддат ишлаб, клиника талабга жавоб бермаслиги учун ишдан бўшаб кетган ва ўшандан бери мазкур муассаса фаолиятини тақиқлашни талаб қилиб келади.

    Гулбаҳор Нуриддинованинг иддао қилишича, ҳозирда «Мукаммаллик» (илгари Mont Blanc) номи билан танилган пластик жарроҳлик клиникаси раҳбарияти зарурий тиббий маълумоти йўқ шифокорларсиз ва зарурий тиббиёт ускуналарисиз мижозлар ҳаётини хавф остида қолдириб операциялар ўтказмоқда, шунинг учун ҳам бир ойнинг ичида икки бемор ҳалок бўлди.

    Гулбаҳор Нуриддинованинг фикрича, Гулшан Шарифова ва Лилия Апостоловани клиника шифокорлари олдиндан реакцияга текширтирмасдан, нормал тиббий муолажа бермасдан наркоз ҳолатига киритишга уринган.

    У бу ҳолатларнинг олдини олиш мумкинлиги, аёллар шифокорлар хатосидан вафот этганини таъкидлаган:

    «Негадир прокуратура иккала ўлим юзасидан текширув ўтказмади, ҳеч ким жавобгарликка тортилмади. Шарифова бурнига укол қилинганидан кейин комага тушган, Апостолованинг ҳам дорига бўлган реакциясини ҳисобга олмасдан комага тушириб қўйишган. Иккала ҳолатда ҳам битта жарроҳ ва битта анестезиолог бўлган. Клиника раҳбарлари хатти-ҳаракатлари туфайли мен август ойининг ўзида уч киши ўлган деяпман — кейинроқ Гулшан Шарифова ҳомиладор экани аниқланган. Буни ота-онаси ҳам билмаган».

    Гулбаҳор Нуриддинова пластик жарроҳлик амалиёти вақтида ўлган иккала аёлнинг жасади Ўзбекистон қонун-қоидаларига хилоф равишда суд-тиббий экспертизасиз яқинларига дафн этишга бериб юборилганидан афсусланди, дейилади хабарда.

    Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистонда ўтказилаётган пластик жарроҳликлар сони уч бараварга ошган. Тошкентда ўнга яқин ихтисослаштирилган пластик жарроҳлик клиникалари бор, шунингдек, бундай тиббий марказлар Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилояти шаҳарларида ҳам фаолият юритади. Мижозлар ичида талаб юқори бўлган пластик жарроҳлик турлари — кўз қовоқлари, бурун шаклини ўзгартириш ҳамда кўкракни катталаштириш ҳисобланади.

    01.10.2019, 20:27   Изоҳ (0)   63245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат солиқ қўмитаси раиси: ҚҚС бўйича 15 фоизлик ставкани 2020 йил 1 январдан жорий этишни таклиф қилгандик

    01.10.2019, 19:26

    Фарғонада баданига 2 кг «гашиш»ни боғлаб мамлакатга олиб кирмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди

    01.10.2019, 18:46

    Шавкат Мирзиёев қарори билан «Баркамол авлод» болалар мактаблари ташкил қилинди

    01.10.2019, 17:44

    Лазиз Қудратов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    01.10.2019, 16:44

    Тўйга кетаверишда бошқалар ҳаётига хавф солган Nexia ва Spark ҳайдовчиси жаримага тортилди (видео)

    01.10.2019, 15:45

    Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Шуҳрат Ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди

    01.10.2019, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ортиқча тўловлар, қоғозбозлик ва сарсон истеъмолчилар. “Махсустранс” қачон ўзгаради?

    Ўзбекистон | 2 июл, 21:10

    Dyson қулупнай етиштиришга мўлжалланган улкан машинани тақдим этади

    Лайфстайл | 2 июл, 20:50

    Тошкентдаги кўчалардан бирида автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади

    Ўзбекистон | 2 июл, 20:40

    “Сиз мамлакат ҳудудий яхлитлигини тикладингиз”. Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев раҳбарлигида Озарбайжон эришаётган юксак натижалардан хурсандлигини айтди

    Ўзбекистон | 2 июл, 20:31

    АҚШнинг Калифорния бошчилигидаги йигирмата штати Трамп маъмуриятини судга берди

    Дунё | 2 июл, 20:20

    Қорақалпоғистонда қарийб 75 млрд сўмлик туризм зонаси қурилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 20:10

    Бектемирдан ўтувчи автомобиль йўлининг айрим қисмларида ҳаракат 5 кунга бир томонлама ёпилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    Дунё | 2 июл, 19:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.