Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Андархон» чегара божхона постида гиёҳвандлик моддасини ноқонуний равишда Ўзбекистон ҳудудига олиб кирмоқчи бўлган шахснинг ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Фуқаро Й.Ж. кўрикдан ўтказилган вақтда унинг ўз баданига 1,96 килограмм «гашиш» гиёҳвандлик моддасини боғлаб мамлакатга олиб киришга урингани аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)