• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Геологлар инклар Мачу-Пикчу шаҳрини қуриш учун улкан тошларни қандай қилиб юқорига олиб чиққанини аниқлади

    Замонавий перуликлар «биз сир сақлашни биламиз, буни Мачу-Пикчу мисолида кўринг» деган ҳазил гапни айтади. Бунинг сабаби, баланд тоғ чўққисида жойлашган ушбу шаҳарни улар ҳақиқатан ҳам 1911 йилгача, яъни самолётлар тоғлар устидан уча бошлаган замонларгача ўзгалар кўзидан пана тута олган. Мачу-Пикчуни «булутлар қўйнидаги шаҳар» ҳам дейишади. Чунки у ҳақиқатан ҳам тоғнинг энг баланд чўққисида – 2 450 метр баландликда жойлашган. Уни учувчилар кўриб қолгандан кейин 1911 йилнинг 24 июлида Йель университети профессори Уильям Бингем етиб бориб, мавжудлигини аниқлаган. Бунгача эса шаҳар деярли 400 йил мобайнида кўздан пана бўлиб, охирги марта бу ерда XVI асрда инк империяси ҳиндулари турли маросимлар ўтказган ва асосан ўзларининг Қуёш маъбуди Интига ибодат қилиш билан машғул бўлган.

    Жанубий Американи хонавайрон қилган испан конкистадорларининг қадами бу жойларга етиб келмаган бўлса-да, кейинчалик бу шаҳар ҳам бўшаб қолган. У XV асрда инклар императори Пачукетек Юпанки томонидан барпо этилгани ҳақида тарихий далиллар бор. Шаҳар шундай ноқулай жойда – тоғ чўққисида барпо этилганидан ташқари унинг бино ва иншоотлари ўзаро ўта мустаҳкам ва катта аниқликда жипслашиб турувчи тош деворлардан қурилгани ҳам кишини ҳайратга солади. Боз устига, уни уч томонидан чуқур дара ўраб туради ва шаҳарга чиқиш жойи фақат бир тарафда, жуда тор тоғ сўқмоғидан боради.

    Шаҳар энг гуллаган даврида ҳам унча катта бўлмаган. Унда тахминан 1 200 киши истиқомат қилган. Шунга қарамай, унда таъминот ва айниқса канализация тизими ўта моҳирона бажарилган. Тош деворларни кўриб эса ҳар қандай моҳир уста қурувчи ҳам тан бермай иложи йўқ. Бундай тошларни қандай қилиб шундай тик тоғ чўққисига ташиб чиқишгани ва айниқса уларга қандай усул билан шунчалик моҳирона ишлов бера олишгани жуда сирли фактдир. Ахир у қурилган замонларда нафақат ҳиндуларда, балки ўзини «энг тараққий этган маданият» деб ҳисоблаган европаликларда ҳам на юк кўтаргич кран, на тош тарошлаш станоги бўлган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Афтидан, Бразилиянинг Рио-Гранде-ду-Сул федерал университети олими Руалдо Менгат бошчилигидаги илмий гуруҳ бунинг сирини аниқлаган кўринади. Ҳарҳолда уларнинг 23 сентябрь куни Феникс шаҳрида бўлиб ўтган Америка геология жамияти йиғилишидаги маърузасидан шундай хулоса келиб чиқмоқда. Бу ҳақда ташкилот сайтида кичик мақола ҳам эълон қилган.

    Таъкидланишича, Мачу-Пикчунинг бундай ғалати ва ажиб жойлашуви сабаби унинг қоқ тагида бўлган тектоник плиталар туташувига боғлиқ экан. Бу жойда, чуқур ер қаъридаги тоғ тагида тектоник плиталарнинг бир-бири билан тўқнашувлари содир бўлгани учун миллион йиллар мобайнида тошлар табиий равишда қурилиш учун қулай ўлчам ва шаклларга келиб қолган экан. Ёриқлардан эса тошни қазиб олиш ва унга ишлов бериш анча осон бўлган. Яъни инклар тошни пастдан ташиб чиқмаган ва унга махсус сайқаллаб ишлов беришга унча кўп машаққат сарфламаган экан. Табиатнинг ўзи уларга тайёр дастёр бўлган. Инк усталари мавжуд тошлардан шу даражада моҳирона фойдаланганки, тошлар худди паззл доналаридек бир-бирига ўта идеал киришиб, мустаҳкам ўрнашган. Мачу-Пикчунинг барча биноларидаги деворларда тошлар ҳеч қандай зичловчи-ёпиштирувчи қоришмасиз, шундоқ ўзаро жипс жойлаштириш орқали барпо қилинган. Бу ҳам ҳеч қандай тасодиф эмаслигини Руалдо Менгат алоҳида таъкидлаган.

    Экспедиция сунъий йўлдош юборган тасвирларни ўзидаги геологик тадқиқот материаллари билан уйғунлаштириб, маҳаллий тоғ қаърининг геологик ёриқлари харитасини тузиб чиққан. Унга кўра, айнан Мачу-Пикчу тагида, тоғ ичкарисида, шимолий-шарқдан жануби-ғарбга йўналган ёриқ билан шимолий-ғарбдан жанубий-шарққа йўналган ер ости тектоник ёриқлари учрашар экан. Айрим ёриқларнинг узунлиги 175 километргача бориши аниқланган. Қизиғи шундаки, Руалдо Менгат экспедицияси шундан кейин инкларнинг бошқа шаҳарларини, хусусан, Олянтайтанбо, Куско ва Писак остидаги тоғ геологиясини ҳам ўрганган. Маълум бўлишича, инклар бу шаҳарларни ҳам айнан шундай тектоник ёриқлар тўқнашган жойлар устида қурган экан! Улар орасида айнан Мачу-Пикчу энг сифатли қурилган тош-шаҳар бўлиб, шаҳарнинг канализация тизими ҳам айнан ўша ёриқларга сувни йўналтириш эвазига таъминланган. Бу айниқса Мачу-Пикчу жойлашган ҳудудда тез-тез содир бўладиган тропик шаррос ёмғирлар мавсумида ўта муҳимдир.

    Юқорида ҳам айтилганидек, Мачу-Пикчу ХХ аср бошигача ўзга кўзлардан панада бўлган ва шу сабабли ҳам жуда яхши сақланган. 1911 йилда бу жойга Йель экспедицияси етиб келишидан олдин уни кимсасиз бўлса керак деган хаёл билан йўлга чиққан эди. Чунки шаҳарнинг мавжудлигини самолётдан кўриб қилинмагунича у ҳақда ҳатто Перу ҳукуматининг ўзи ҳам ҳеч нарса билмаган. Бироқ Бингем экспедициясининг ўзи Мачу-Пикчуни топа олмаган. Шундан кейин улар маҳаллий ҳиндулар орасидан бир ўсмир бола йўлбошловчилигида тоққа чиққан ва шаҳарни топган. Бу ерда деҳқонларнинг кичик жамоаси яшаётганини кўришган. Улар олимга бу ердаги манзилни ҳеч ким билмаслигини ва шу сабабли уларни ҳеч ким солиқ, ҳарбий хизмат ва ҳоказолар билан безовта қилмаслигини айтишган.

    29.09.2019, 12:48   Изоҳ (0)   32264
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда юқори синф ўқувчиларининг таълим дастурини ихтиёрий танлашига рухсат берилиши мумкин

    20.09.2019, 15:25

    Ўзбекистон ОТМларига 1000 та энг яхши университет рейтингидан жой топилмади

    19.09.2019, 20:43

    Ўрта Осиёнинг ўн минг йиллик тарихига оид янги фактлар аниқланди. Кашфиётга ўзбек олимлари ҳам ҳисса қўшди

    10.09.2019, 18:45

    Одам иммун танқислиги вирусидан (ОИВ) ҳимояланишнинг янги усули топилди

    09.09.2019, 10:12

    Россиялик биолог геномни таҳрирлаш тажрибасида иштирок этадиган кўнгиллиларни топди

    06.09.2019, 09:28

    Олимлар қадимги одамнинг юз кўринишини тиклади

    29.08.2019, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.