Британиялик эркак Рочдейлдаги уйига бостириб кирган уч нафар босқинчини муштлари билан ҳайдаб солди. Бу ҳақда Daily Storm хабар бермоқда.
Асиф Алининг айтишича, итлар вовуллаганини эшитиб, улардан хабар олмоқчи бўлган ва уйининг йўлагида бошдан-оёқ қора кийинган кишига дуч келган.
«Мен улар турмуш ўртоғимга яқинлашишини истамадим. Уларни ташқарига судраб чиқдим, бироқ улар эшикни тортқилашда давом этарди. Кейин улардан бири пичоққа ўхшаш нарсани ёнидан чиқариб, ‘сени ўлдираман’ деди», — дея эслайди Асиф Али.Шундан сўнг Али ортга, уйга қайтиб кириб, ошхонадан бир жуфт пичоқни олиб, эшик томон чопди, бироқ жиноятчилар яширинишга улгурганди.
https://youtu.be/KFLmqzLTESE
Изоҳ (0)