Туркманистон Республикаси 27 сентябрь куни мустақилликка эришганининг 28 йиллигини нишонлади, деб ёзади «Хроники Туркменистана».
Эрта тонгдан Гурбангули Бердимуҳаммедов Мустақиллик монументига гулчамбар қўйган. Шундан сўнг, ҳукумат аъзолари ва хорижлик дипломатлар монумент ва давлат раҳбарига таъзим бажо қилган.
Шунингдек, байрам муносабати билан Мустақиллик майдонида ҳарбий техника паради, талабалар ҳамда турли соҳа вакилларининг тантанали юриши амалга оширилган.
Тантана байрам концерти ва «Äлем» кўнгилочар марказидаги мушакбозлик билан якунига етган.
Мавзуга доир:
- Туркманистон жанубида аҳоли унга бир ой аввал навбатга ёзила бошлади
- Туркманистонда кондиционер ўрнатишга бўлган қатъий талаблар янада кучайтирилди
- Туркманистондаги «Баракали» бозори телерепортаж учун ёпиб қўйилиб, турли маҳсулотлар билан тўлдирилди
- Туркманистонда кондиционер ўрнатишга бўлган қатъий талаблар янада кучайтирилди
Изоҳ (0)