Яман хусийлари Саудия Арабистонининг бир неча минг аскар ва зобитини асирга олди. Бу ҳақда хусийлар генерали Яҳё Сари исёнчилар телеканали эфирида маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Нажран йўналишидаги ‘Ғалаба Аллоҳдан’ деб номланган, тажовуз бошланганидан бери энг йирик ва ва бир неча ой давом этган ҳарбий операция. Унинг натижасида учта бригада тўлиқ тор-мор этилди, юзлаб транспорт ва зирҳли техника қўлга киритилди. Душман кучларининг минглаб ҳарбий хизматчиси асир олинди. Улар орасида қўмондонлик таркиби вакиллари, Саудия армияси зобит ва аскарлари бор», — деди Сари.
Мавзуга доир: Исёнчи хусийлар Дубай ва Абу-Дабидаги осмонўпар биноларга ҳужум қилиш ниятида эканлигини билдирди
Эслатиб ўтамиз, хусийлар сентябрь ойи ўртасида хусийлар Саудиядаги икки нефтни қайта ишлаш заводига ўнлаб дронлар ёрдамида уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олганди.
Мавзуга доир: Араб коалицияси Яманда ҳарбий операцияларни бошлади
Изоҳ (0)