Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12297.88
    • RUB 138.27
    • EUR 13496.92
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +11°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Марказий банк 2019 йил якунидаёқ инфляцион таргетлаш режимига ўтиши мумкин

    28.09.2019, 17:23 27761

    Марказий банк томонидан Давлат интерактив хизматлари ягона порталига «Давлат пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш ва ҳукумат ҳамда Марказий банкнинг иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойланди.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Фармон лойиҳасида пул-кредит сиёсати шароитларини инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтказиш ҳамда 2023 йилдан инфляциянинг доимий мақсадли кўрсаткичи (таргет)ни 5 фоиз даражасида белгилаш назарда тутилмоқда.

    Марказий банк хабарида қайд этилишича, амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар, жумладан, тартибга солинадиган нархларнинг эркинлаштирилиши ва солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар таъсирида инфляция ҳозирги икки хонали сон даражасида сақланиб қолиш хатари ошиб бормоқда. Бундай шароитда инфляцияни жиловлаш бўйича янада қатъий чораларни кўриш зарурлиги инфляцион таргетлашга ўтиш жараёнини жадаллаштиришга туртки бўлди.

    Инфляциянинг жорий динамикаси ва прогноз кўрсаткичлари Марказий банкка нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича юклатилган вазифаларидан келиб чиқиб, мазкур йўналишда аниқ ва янада таъсирчан чоралар кўришни тақозо этмоқда.

    Инфляцион таргетлаш шароитлари ва мақсадларининг белгилаб олиниши ҳукумат ва Марказий банкнинг инфляцияни барқарорлаштириш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатларини самарали амалга оширилишига хизмат қилади.

    Таҳлил ва ҳисоб-китоблар, Фармон лойиҳасида келтирилган қатъий пул-кредит сиёсатининг юритилиши, давлат йиғма бюджетининг мувозанатли ижро этилиши, шунингдек иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида таркибий ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши каби шартларнинг бажарилиши 2023 йилда инфляциянинг мақсадли даражасига эришилишига хизмат қилишини кўрсатмоқда.

    Шу билан бирга, инфляцияни пасайтириш ва уни иқтисодиёт учун мақбул даражада ушлаб туриш ҳамда инфляцион кутилмаларни жиловлаш мақсадида Фармон лойиҳасида пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш ва унинг янги инструментларини жорий қилиш, Марказий банк фоиз сиёсатини тезкорлиги ва мослашувчанлигини ошириш кўзда тутилган.

    Фармон лойиҳасининг макроиқтисодий сиёсат ва таркибий ислоҳотлар соҳасидаги чора-тадбирлар қисмида қуйидагилар назарда тутилган:

    • давлат мақсадли дастурлари доирасида кредитлар ажратиш усуллари ва тамойилларини қайта кўриб чиқиш, фоиз ставкаларини белгилашда 2020 йил 1 январдан Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган даражада, 2021 йил 1 январдан эса бозор ставкаларида белгилаш, зарурий ҳолларда фоиз харажатларининг маълум бир қисмини қоплаб бериш механизмини қўллаш;
    • фискал сиёсат соҳасида чоралар «бюджет қоидалари»ни ишлаб чиқиш ҳамда 2020 йилдан давлат ички ва ташқи қарзлари йиллик ўзгариш параметри чегарасини тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйиш каби йўналишга қаратилган;
    • Давлат бюджетини белгиланган кўрсаткичлар доирасида ижро этиш, шунингдек, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати мувофиқлигини таъминлаш ва бошқалар.
    «Мазкур Фармон билан шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга кўра иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинадиган қарорлар, биринчи навбатда, сифатли ва мувозанатли иқтисодий ўсиш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадларига мос келувчи тамойил ва вазифаларга асосланади.

    Бу, ўз навбатида, замонавий ишлаб чиқариш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани яратиш, тартибга солинадиган нархларни эркинлаштиришни якунига етказиш, давлат корхоналарини ислоҳ қилишда улар фаолиятига бозор механизмларини жорий қилиш, меҳнат унумдорлиги ва энергия самарадорлигини ошириш каби вазифаларни ўз ичига олади», — дейилади хабарда.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    × Lightbox Image

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қрим қайтишни кутмоқда, Донбасс билан бу масала қийин бўлади”, — Зеленский Украина ҳудудларининг озод қилиниши ҳақида гапирди

    Бугун, 16:44

    “Оилавий” — янги назар, анъанавий таъм!

    Бугун, 16:30
    Реклама

    Киноконцерт атамасини ўзбек шоу-бизнесига олиб кирган “Беном” гуруҳининг янги концертидан репортаж (видео)

    Бугун, 16:32

    Тошкентга ишлаш учун келган 45 ёшли эркак ўз жонига қасд қилди

    Бугун, 16:21

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна пастлади

    Бугун, 16:06

    Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

    Бугун, 15:53

    Huawei ва “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракати “Бир миллион дарахт” доирасида навбатдаги экоакцияни ўтказди

    Бугун, 15:00
    Реклама

    Тошкент метросида кафтни сканерлаш орқали тўлов қилиш тизими ишга туширилди

    Бугун, 15:37

    Ўзбекистонда 5 йиллик иш стажи билан пенсияга чиқиш мумкинми?

    Бугун, 15:30

    2022 йилда Европа Иттифоқининг ҳарбий харажатлари рекорд даражада — 240 миллиард еврони ташкил қилди

    Бугун, 15:25

    Йил бошидан бери Ҳиндистон деярли ҳар куни табиий офатларга дуч келмоқда

    Бугун, 15:08

    Эстония Россия билан чегарани ёпишга тайёрлигини маълум қилди

    Бугун, 15:00

    Тавсия этамиз

    Таъзияга келган собиқ биринчи хонимлар, иш ташлаган ўқитувчилар, муҳтожларга тайёрланган кимчи — 29 ноябрь суратлари

    23:00 / 29.11.2023

    Марсда яшашга тайёргарлик, чиқинди қутисини титаётган йигит, гўзаллик маъбудаси туғилган жой — 28 ноябрь суратлари

    23:00 / 28.11.2023

    Уйларига қайтаётган фаластинликлар, бутун бошли шаҳарни вайрон қилган тўфон, Янги йилга безатилган Оқ уй — 27 ноябрь суратлари

    23:00 / 27.11.2023

    Фаластинликлар учун оммавий қабр, меҳмонхонага жойлашган куркалар, Шукроналик кунига бағишланган парад — ҳафта суратлари

    22:00 / 26.11.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.