Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ тизимидаги манбалари хабар берди.
Воқеа 21 сентябрь куни содир бўлган. Аёл турмуш ўртоғи билан ўзаро оилавий келишмовчик оқибатида келиб чиққан жанжал давомида бензин ёқилғисини устидан қуйиб, ўзини ёқиб юборган.
Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида 27 сентябрь куни шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)