28 сентябрь, шанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 7-тури старт олди.
Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» сафарда «Шеффилд Юнайтед» билан баҳс юритди.
Учрашувнинг биринчи бўлими «қизиллар»нинг устунлигида ўтган бўлса-да, танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади. 70-дақиқада Жоржиньо Вейналдумнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини мезбонлар дарвозабони қайтаришда хатога йўл қўйди.
Шу тариқа «Ливерпуль» ғалабали сериясини еттитага етказган ҳолда 21 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди.
АПЛ
7-тур баҳси
28 сентябрь, шанба
«Шеффилд Юнайтед» — «Ливерпуль» 0:1
Гол: 0:1 — 70 Вейналдум.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)