«Ливерпуль» клуби Англия Лига Кубоги мусобақасидан четлатилиши мумкин, дея хабар қилмоқда The Athletic.
Гап шундаки, мерсисайдликлар клуби мусобақа 3-босқичи доирасида «МК Донс»га қарши кечган баҳсда (2:0) ўйнаш ҳуқуқига эга бўлмаган футболчини майдонга туширган бўлиши мумкин.
Бу воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Футболчининг исми ошкор этилмаган. Агар «Ливерпуль» айбдор деб топилса, у ҳолда жазо сифатида жаримага тортилиши ёки мусобақадан четлатилиши мумкин.
«Клуб футболчимиз билан юзага келган муаммодан хабардор. Биз мутасаддилар билан гаплашяпмиз ва бу борадаги далилларни тақдим этамиз. Бу вазият охирига етмагунга қадар бошқа ҳеч қандай маълумот бера олмаймиз», — дейди «Ливерпуль» вакилларидан бири.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)