Бокс бўйича ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Мэнни Пакьяо 2020 йил Бирлашган Араб Амирликларида биринчи ярим ўрта вазн собиқ чемпиони Амир Хонга қарши жанг ўтказиши мумкин.
«Мен кейинги йили БААда жанг ўтказишни режа қиляпман.
Бунинг учун яхши рақиб топиш зарур. Амир Хон мен билан курашишни истамоқда. Биз бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Бу яхши жанг бўларди», — дейди Пакяо.
Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли филиппинлик боксчи ўзининг сўнгги жангида ярим-ўрта вазн собиқ чемпиони Кит Турманни мағлуб этганди.
Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)