«Милан»ни бошқараётган Elliott Management компанияси клубни бизнесмен Бернару Арнога 960 миллион еврога сотишни мўлжалламоқда, дея хабар қилмоқда La Repubblica.
Аввалроқ клуб эгалари акцияларни 1,2 миллиард еврога баҳолаётгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, «Милан»нинг хитойлик эгалари банкротга учрагач, клуб Эллиотт Манагемент тасарруфига ўтганди. Бироқ футбол бизнесида фаолият юритишни истамаётган компания «Милан»ни сотиб юборишни истамоқда. Келишув йил сўнгига қадар расмийлаштириши кутилмоқда.
Манбада таъкидланишича, Арно клуб бошқарувига Массимилиано Аллегрини олиб келмоқчи. Италиялик мутахассис 2010—2014 йиллар мобайнида миланликлар бош мураббийи бўлганди.
Изоҳ (0)