Ўзбекистон хоккей федерацияси Халқаро хоккей федерацияси таркибига қўшилди.
26 сентябрь, пайшанба куни Халқаро ташкилот сафига қўшилган бир қатор мамлакатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистонликлардан ташқари Жазоир, Колумбия, Эрон, Ливан ва Греция хоккей федерациялари ҳам ташкилотга аъзо бўлган.
Айни дамда Ўзбекистонда 113 нафар эркак, 4 аёл ва 252 та ёш хоккейчи рўйхатга олинган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)