Фаластин Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғини аннексия қилиш режаларини амалга оширгудек бўлса, бу давлат билан эришилган барча келишувларни бекор қилади. Бу ҳақда Фаластин миллий маъмурияти раиси Маҳмуд Аббос БМТ Бош ассамблеясидаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Исроил ҳукумати, унга ким киришидан қатъий назар, ушбу режани амалга оширса, босқинчи ҳукумат билан имзоланган барча келишув ва мажбуриятлар тўхтатилади», — деди Маҳмуд Аббос.
Исроил президенти Реувен Ривлин 26 сентябрь куни бош вазир Биньямин Нетаньяхуга гарчи у сайловлардан сўнг депутатларнинг етарли овозини тўплай олмаган бўлса ҳам янги ҳукуматни шакллантиришни топширди. Бундан олдин эса Нетаньяху ғалабага эришган тақдирда Иордан водийсини аннекция қилишни ваъда берганди.
Изоҳ (0)