Антикоррупция агентлиги Самарқандда ҳокимлар ўғилларини Хитойга юборган ҳолатни ўрганмоқда
“Дарё”да Хитойга борувчи делегация таркибига Каттақўрғон туман ҳокими фермер ўғлини, Қўшработ тумани ҳокими эса энди мактабни тугатган ўғли, ҳайдовчиси ва ёрдамчисини қўшиб юборгани хабар қилинганди. Айни вақтда Антикоррупция агентлигининг махсус ишчи гуруҳи Самарқандда ушбу ҳолатни ўрганиш ишларини олиб бормоқда.