• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    UNESCO талабига мос келмагани учун биноси бузиб ташланган самарқандлик тадбиркор аёл товон пули ҳам берилмаганидан шикоят қилмоқда

    «Дарё» таҳририятига Самарқанд шаҳрида яшовчи Фадия Ғафурова мурожаат қилиб, ҳозирда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими, Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Зоир Мирзаев шаҳардаги У.Жўрақулов кўчасида жойлашган автошоҳбекатидаги савдо дўконини ноқонуний тарзада бузиб ташлаганини баён қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бу ер ташландиқ жой эди. Шу ерда жойлашган корхона ишчилари уйини сув босган. Шу сабабли ҳокимлик кимки ўз маблағи ҳисобидан фуқароларга жой қилиб берса ер беришини маълум қилганди, — дейди Фадия Ғафурова. — Биз Анатолий Любимовга Ўзбекистон кўчаси, 55-уйдан уй олиб бердик. Шундан сўнг эвазига менга шу ердан 54 квадрат метр ер ажратиб берди. Бу ердаги жарликларни ўзимизнинг ҳисобимиздан тўлдирдик. Шағал сотиб олиб ертўлани кўтардик. Биринчи ва иккинчи қаватни қуйма блок (шлакаблок) билан кўтариб чиқдик. Учинчи қаватни қурамиз деб турганимизда ҳудуд UNESCO’га тегишли эканлигини, UNESCO прокуратурага берганлигини айтиб қолишди. Бу ерда қурилиш бўлмайди дейишди. Шу билан анча йил қолди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 2009 йилда Фадия Ғафуровага савдо дўконини бузиш бўйича қоғоз келган. Тадбиркор агар бино бузиладиган бўлса бунга қаршилиги йўқлигини билдирган. Қилинган харажатлар учун товон пули беришларини сўраган.

    – Мен давлатнинг ерига даъво қилмайман. Аммо бу савдо дўконини қуришга маблағ сарфлаганман. Бироқ ҳокимлик вакиллари ҳозир маблағ йўқлиги, шу сабабли пул тўлолмаслигини айтди. Шундан сўнг мен «Пул тўланмаса дўконим ҳам тураверади» дедим. Шундан сўнг мени ўша пайтда Самарқанд вилоят ҳокими бўлган Зоир Мирзаев ҳокимликка чақирди. Кейин прокуратурадан одам қўшиб юборди. Улар менга босим ўтказиб, жойни бепул ташлаб кетишимни истади, — дейди Фадия Ғафурова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фадия Ғафурованинг қаршилигига қарамасдан, тадбиркор иштирокисиз ва суд ҳукмисиз унинг хусусий мулки бузиб ташланган.

    — 2017 йилнинг 23 март куни кўчадан ўтиб кетаётганда қарасам менга тегишли бино йўқ. Автостанция директорининг олдига келиб «Дўконимни ким бузди?» деганимда Зоир Мирзаев бузганлигини айтди. «Бузилган бинонинг қурилиш материаллари қани?» деб сўраганимда олиб чиқиб кетилганлиги, қолганлари майдалаб ертўлага жойлаштирганлигини айтди, — дейди Фадия Ғафурова.

    Тадбиркор бир неча бор Президент порталига мурожаат қилган. Аммо ушбу мурожаатлар ҳам охиригача ўрганилмаган. Аниқроғи, порталга ёзилган мурожаат прокуратурага юборилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – Прокуратура мурожаатимни ёзиб олиб, 54 квадрат метр майдонга эга бўлган бино ўрнига икки баравар ҳисобида ер қилиб берилишини айтди. Ўша вақтда Самарқанд вилоят прокуратурасининг 7-бўлим бошлиғи Феруз Алимов ўн бор уйимга келиб, бинони қуриб берамиз деб айтди. Сабаби бинони бузишда айнан ўша прокурор бўлган. Бироқ у ҳам алдаб кетди, — дейди тадбиркор. — Ўн маротаба ҳокимликка ариза ташладим. 4-5 маротаба архитектурага бордим. Униси бунисига юборади, буниси унисига юборади. «Қараб туринг, хат боради» дейди. Уч йилдан бери қараб турибман хат келади деб.

    Маълум бўлишича, бино бузилишидан аввал Самарқанд вилоят ҳокимлигидан Улуғбек (фамилиясини эслолмади) деган йигит Фадия Ғафуровани ўша вақтдаги вилоят ҳокими Зоир Мирзаев чақираяпти деб олиб кетган. Зоир Мирзаевнинг хонасида бино масаласи муҳокама қилинган. Узоқ муҳокамадан сўнг тадбиркор аёл бино бузилишидан норози эканлигини билдириб, чиқиб кетган.

    Шундан сўнг уни ҳеч ким безовта қилмаган. Тадбиркорнинг айтишича, Зоир Мирзаевга бино бузилмаслигини айтгани учун ўч олиш мақсадида гарчи Тошкентга кетган бўлсада унинг савдо дўконини буздириб ташлаган.

    Бугунги кунда бузилган биносини қайта тиклаш ва ўрнига замонавий усулда бино қуриш мақсадида Фадия Ғафурова кўплаб мутасадди ташкилотларга мурожаат қилган. Бироқ, негадир юқори турувчи ташкилотлар тадбиркор аёлга бино қуриш учун рухсат бермаяпти.

    Самарқанд шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Рустам Олимовнинг 2019 йил 3 апрелда йўллаган хатида «Шоҳи Зинда» кўчасида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш дўконини қайта қуришга рухсат бериш тўғрисида қилинган мурожаат шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими томонидан ўрганиб чиқилганлиги билдирилган. Хусусан, мазкур ҳудуд Самарқанд шаҳар тарихий ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш Давлат назорат инспекцияси томонидан тарихий ёдгорликларнинг қўриқхона киритилганлиги сабабли Самарқанд вилояти тарихий ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш Давлат назорат инспекциясининг техник шартлари асосида, Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармаси қошидаги шҳарсозлик кенгашига тақдим этилиши маълум қилинган.

    — Мен бузилган бинони ўзим замонавий қилиб қурмоқчиман. Аммо менга ҳеч ким рухсат бермаяпти. Ҳокимлик қилмайсан дейди. Вилоят бош архитекторига мурожаат қилдим. Аммо бирортаси жавоб бергани йўқ, — дейди Фадия Ғафурова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркор аёлнинг айтишича, У.Жўрақулов кўчасида жойлашган автошоҳбекатдаги бинони бузилиши бўйича вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга мурожаат қилмаган. Фақат Самарқанд вилоят архитектура бошқармасига мурожаат қилган.

    — 2009 йилда ҳокимлик мени савдо дўконим билан бир қаторда бекатда баланд қурилган бошқа биноларни бузиш бўйича 3 кун муҳлат берганди. Аммо улар кеча-кундуз ишлаб, биносини битқазиб олди. Уларга ҳеч ким индамади. Хўш, нега? Ахир иккала бино ҳам UNESCO ҳудудда жойлашган-ку? Нима учун уларнинг қурилишига рухсат бору, бизнинг қурилишга рухсат йўқ, — дейди тадбиркор. — Мен бу саволни керакли жойга бермоқчиман. Аммо мени калта-култа қилиб юборади-да. Қулоқ ҳам солмайди. Тирик эканман, жойимни ҳеч кимга бермайман, бинони қайта тиклайман.

    Тадбиркор аёлнинг айтишича, янги бино қуриш учун Тошкентдан рухсат берилган. Аммо негадир Самарқандда қурилишга рухсат берилмаяпти. Шунингдек, Маданий мерос объэктларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Майсара Набираева ҳам Фадия Ғафурова бино қуришига рухсат бермаяпти.

    – Шу йил баҳор ойларида Давлат инспекцияси бошлиғи Майсара Набираеванинг олдига бориб, ўзи билан учрашгандим. Ундан аввал «снос» вақтида бир неча бор борганман. Яқин кунларда ҳам бордим. У киши йўқ. Ё меҳмон кутади ёки касал бўлади. Шу сабабли олдига кира олмайман, — дейди Фадия Ғофурова.

    «Дарё» тадбиркорнинг мазкур шикояти юзасидан мутасаддилардан жавоб кутади.

    26.09.2019, 08:36   Изоҳ (0)   20744
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тасдиқланди

    26.09.2019, 08:20

    Россия Узоқ Шарқида уч кун ичида уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    26.09.2019, 08:03

    Карманадаги қабристонда майитларни мусулмончасига дафн қилиб бўлмаяпти (видео)

    26.09.2019, 07:48

    Видео: Чанг-тўзон ичида қолган Учқудуқ. Сабаб — портлашларми?

    26.09.2019, 07:27

    Видео: Сергелида мебел цехи ёниб кетди

    26.09.2019, 07:06

    Қорақалпоғистонда янги ташкил этилган Бўзатов туманига ИИБ бошлиғи тайинланди

    26.09.2019, 02:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.