Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консулхонасидан маълум қилишларича, 20-сентябр куни соғлиги кескин ёмонлашгани сабабли Ўзбекистон фуқароси С.Р. вафот этган. Шунингдек, турли бахтсиз ҳодисалар натижасида 21 сентябрь куни Г.Н. исмли ўзбекистонлик аёл, 22-сентябр Х.Н. исмли ўзбекистонлик эркак ҳам вафот этган.
«Айни пайтда Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда юртдошларимиз жасадларини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда», — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида.
Аввалроқ, 22 сентябрь куни Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)