Қорақалпоғистоннинг Бўзатов тумани Ички ишлар бўлимига бошлиқ тайинланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.
Хабар беришларича, подполковник Руслан Турганбаев Бўзатов тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
Бунгача подполковник Турганбаев қаерда, қайси лавозимда ишлагани ҳақида ИИВ ахборотида маълумот берилмаган.
Қорақалпоғистон таркибидаги Бўзатов тумани 2019 йил августида Президент Шавкат Мирзиёев таклифига кўра қайта ташкил этилган эди. 14 сентябрда янгитдан ташкил этилган туманга Маҳмуд Қайпанов ҳоким этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)