Учқудуқ туманида аҳоли чанг-тўзон ичида қолаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бунга Кўкпатас конида амалга оширилаётган портлашлар сабаб экани айтилмоқда.
«Учқудуқ Шимолий кон бошқармаси Кўкпатасда ҳафтасига 3—5 маротаба портлаш ишлари олиб бораётгани ҳақида хабар берилди. Халқ бу нарсанинг зарари ёш авлодга бўлиши мумкинлигидан хавотирланмоқда», — дейилади «Навоий Канал»да эълон қилинган видеохабарда.
Маълумот учун, Кўкпатас — Учқудуқ туманидаги олтин конидир. У Учқудуқ шаҳридан 35 километр масофада жойлашган.
Изоҳ (0)