2017 йил февралида Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи М.Т. исмли тадбиркорни ишончига кириб, уни алдаган Андижон туманининг Ёрбоши маҳалласида яшовчи икки нафар фуқаро қўлга олинди, деб хабар беради «Auz.uz».
Яъни 2017 йил 6 февраль кунги лизинг шартномасига асосан 36 ой муддатда тўлаш шарти билан сотиб олган Malibu русумли автомашинасининг пулини бўлиб бериш шарти билан 75 миллион 736 минг сўмга харид қилган. Бироқ улар автоулов пулини тўлиқ бермасдан бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)