Ўзбекистонда 244 та паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган давлат унитар корхоналари тугатилади. Вазирлар Маҳкамаси шу ҳақда 24 сентябрь куни тегишли қарор қабул қилди, дея хабар беради Spot.
Уларнинг барчасида давлат улуши 100 фоизни ташкил этади. Бир неча корхона сотилганидан ва мулк ҳуқуқини берувчи ордерни қўлга киритганидан сўнг рўйхатдан чиқарилади. Улар орасида Қашқадарёдаги «Шаҳрисабз юлдузи» ва Самарқандаги «Афросиёб Палас» меҳмонхоналари бор.
Тугатилаётган корхоналарнинг аксарияти Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари балансида эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)