Boston Dynamics компанияси ташқи кўриниши одамни эслатиб юборувчи Atlas роботи гимнастика машқларини бажара олишини намойиш қилди. Компания Atlas’нинг ҳаракатлари видеосини тақдим этди. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.Ru» хабар қилди.
Видеода Atlas бир нечта содда машқларни бажаради: қўлларга таяниб тескари туради, умбалоқ ошади ва оёқларини турли томонга қаратган ҳолда 360 градус айлана билан сакрайди. Робот ушбу машқларнинг барчасини кетма-кетликда бажаради.
Boston Dynamics видео остидаги робот машқлари тавсифида Atlas’нинг бир ҳаракатдан иккинчи элементга ўтишида башорат қилувчи контроллердан фойдаланигани ушбу қурилма ёрдамида робот ўз ҳаракатларини кузатиши мумкинлиги қайд этилган.
Муҳандисларнинг сўзларига кўра, ҳаракатларнинг янги алгоритми аввалгиларига нисбатан 80 фоизга самаралироқ ишламоқда. Аммо улар Atlas’нинг ҳаракатларида маълум хатолар кузатилаётганини ҳам инкор қилмади.
Аввал Atlas нисбатан осон машқларни ўрганганди. Ўтган йили ишлаб чиқарувчилар роботнинг кўчада эркин югуриб юргани ва паркурни (баланд жойларга осонлик билан сакраб чиқиш ва тушиш) намойиш қилганди.
Изоҳ (0)