Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси ва Вобкент тумани давлат солиқ инспекция ходимлари ўтказган профилактик тадбирда дори-дармоннинг ноқонуний савдоси аниқланди, деб хабар берди Давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.
Тадбир доирасида «Набиев ва унинг ўғиллари» МЧЖга қарашли дорихонада фуқаро С.Х. томонидан зарур ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда дори-дармон воситалари сотилгани аниқланган.
Шунингдек, Солиҳа Хожиева керакли ҳужжатларсиз дори-дармон воситаларини очиқ ва антисанитария ҳолатига зид равишда дорихонада сотгани маълум бўлган.
Қўшимча қилинишича, профилактик тадбир давомида 31 турдаги жами 1 758 500 сўмлик дори-дармон воситалари савдодан олиб қўйилган. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқбузарга чора кўриш учун тегишли органларга юборилган.
Изоҳ (0)