Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги «Метан Гласс» автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциясида газ тўлдираётган такси портлаб кетган.
Воқеа 22-сентябрга ўтар кечаси соат 00:20 да содир бўлган. Портлаш оқибатида Nexia тиклаб бўлмас ҳолатга келган.
«Kun.uz»нинг хабар беришича, машина портлаши чоғида унинг ичида ҳайдовчининг ўзи бўлган. Бошқа ҳеч кимга зиён етмаган.
«Ҳайдовчи тирик, унинг аҳволи яхши, шифохонада», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)