• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган аёлни қандай қилиб боғчага киритаман?» Қашқадарёнинг бош тарбиячиси журналистга қўйилган тақиқни изоҳлади

    ОАВда «Сўконғич тарбиячи» сарлавҳали хабар чоп этилди. Унда келтирилган аудиоёзувдаги овозларнинг бири Қашқадарё вилоятининг бош тарбиячиси Асрор Алимардоновга тегишли эканлиги айтилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аудиоёзувда бошлиқ суҳбатдош ходимига ахборот олишга келган журналист билан гаплашмасликни айтиб, уни ҳайдаб юбориш ҳақида топшириқ беради. Бошқарма бошлиғининг овози эканлиги тахмин қилинаётган ёзувда у ходимига журналистга ахборот беришни тақиқлаш баробарида боғчаларга киритмаслигини, мухбирнинг таъмагирлиги бўлса, исбот учун аудиоёзув ёзиш имкони ҳақида сўрайди.

    «Дарё» мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардонов билан суҳбатлашди. Бошқарма бошлиғи журналистни боғчага киритмаслиги ва ҳайдаб юбориш ҳақида топшириқ беришининг сабабини очиқлади. Унинг айтишича, Қамашидаги боғчаларга борган журналист яқинда Жиззах вилоятидаги шифохоналардан бирининг вирусология бўлимида даволаниб чиққан. Шунинг учун ҳам у журналист соғлиғига шубҳа қилиб, болалар олдига қўймаган.

    Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардоновнинг тан олишича, аудиоёзувдаги овоз ҳақиқатан ҳам унинг овози, суҳбатдоши эса Қамаши тумани мактабгача таълим бўлими мудирлигини вақтинча бажарувчи Жавоҳир Хўжамбердиев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ходимимга ҳақиқатан ҳам Камола исмли журналистга ахборот бермасликни тайинладим. Ўша журналист яна вилоятга келадиган бўлса, яна киритмаслик хусусида топшириқ бераман, — дейди бошқарма бошлиғи Асрор Алимардонов. — Боиси Камола Шерматова исмли журналист яқинда менга СМС ёзиб, у билан келишиб ишлашимни, гаплашиб олиш учун у даволанаётган Жиззахдаги шифохоналардан бирининг вирусология бўлимига боришимни айтди. Камола Шерматова аввал ҳам вилоятимизга келган ва журналистга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари билан бизни ҳайратлантирган. Қарши шаҳридаги «Эркатой» боғчасида бўлиб, болалар кўз ўнгида тамаки чеккан. Косон туманидаги боғча мудираларини қўрқитиб, пул талаб қилган. Кўпчилик мудиралардан пул ҳам олган. Бунга етарли даражада исботим бор, албатта. Агар мутасадди ташкилотлар қизиқса, тақдим этишим мумкин.

    Асрор Алимардонов иқрорларига кўра, ўзини мухбир сифатида таништираётган Камола Шерматова доимий равишда уни ҳақорат қилиб келган, шаънини таҳқирловчи СМС хабарлар ёзиб, у билан келишиши лозимлигини, йўқса унга қарши ишлашда давом этишини билдирган.

    Скриншот: «Дарё»

    Скриншот: «Дарё»

    — Менга бошқа вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғини мисол қилиб келтириб, у билан келишиб ишлаётганини, шунинг учун ҳам ҳар бир ишда унга кўмаклашаётганлигини, қолаверса, вилоятимиздаги ҳокимлардан бири билан ҳам кўп йиллик қадрдон эканлигини ёзиб, улар каби келишишимни сўрайди. Ҳар доим кўришиб гаплашишни, айтган манзилига боришим лозимлигини ёзади. Яқинда ҳам Жиззахдаги шифохонада даволанаётганлигини ёзиб, ўша ерга боришимни сўради.

    Алимардонов сўзининг исботи сифатида тақдим этган СМС хабарномалар скриншотидан маълум бўлишича, 15-02 рақамли телефон эгасидан келган хабарда «Жиззахда вирусологиядаман, шўтга келинг» деган хабар бор.

    Скриншот: «Дарё»

    Скриншот: «Дарё»

    15 02 рақами Камола Шерматовага тегишлими ёки йўқми, буни текшириб кўриш мақсадида журналист билан боғландик ва ушбу СМС хабарларни у жўнатган-жўнатмагани билан ҳам қизиқдик.

    «Дарё» мухбири билан айнан шу рақам орқали мулоқотга киришган Камола Шерматова даставвал мухбирдан бу муаммони ўрганиш учун расмий хат сўради. Мухбир шу рақамдан бошқарма бошлиғига юборилган «СМС хабарномаларни Сиз ёзганмисиз ёки йўқми, шунга ойдинлик киритмоқчиман» дегач, Шерматова ҳақиқатан ҳам бошқарма бошлиғига хабарномалар юборганини, аммо ҳақорат қилмаганини айтди. Журналист Шерматованинг айтишича, бошқарма бошлиғи унга мунтазам равишда пул таклиф қилиб келган.

    Камола Шерматова томонидан тақдим этилган СМС хабарномалар скриншотида Асрор Алимардонов ҳақиқатан ҳам Шерматовани Қаршига таклиф қилган.

    Скриншот: «Дарё»

    Скриншот: «Дарё»

    Бошқарма бошлиғи Асрор Алимардонов «Дарё» мухбири билан суҳбати давомида Камола Шерматова бошқарма таркибидаги мактабгача таълим ташкилотларига келадиган бўлса, яна шундай топшириқ беришини айтмоқда.

    «Дарё» мухбири бошқарма масъуллари билан суҳбати давомида «Bong.uz» журналисти кўтарган маргаринлар масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

    Бошқармада соғлом овқатланишни ташкил этиш бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келаётган Земфира Қурбонованинг таъкидлашича, ҳақиқатан ҳам боғча болаларига табиий, сигир сутидан тайёрланган сариёғ берилиши керак.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қамаши тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи вазифасини бажариб келаётган Жавоҳир Хўжамбердиев имзоси билан бошқарма бошлиғига жорий йилнинг 23 август куни тақдим этилган маълумотномада келтирилишича, тумандаги боғчаларга берилаётган маҳсулот маргарин эмас, сариёғ эканлиги айтилиб, таркибида ўсимлик ёғи борлиги, туман давлат санитария-эпидемиология назорат маркази томонидан истеъмолга яроқли эканлиги ҳақида маълумот берилгани ёзилади.

    Жавоҳир Хўжамбердиевнинг бошқармага маълум қилишича, 2019- йилнинг июль ойида тумандаги МТТларда тарбияланаётган болаларнинг соғлом овқатланишини таъминлаш мақсадида бўлим «Тура Уралович инвест» МЧЖ билан №1-сонли 14 миллион 801 минг сўмлик шартнома имзоланган. Шартномага асосан, 41 000 сўмдан 361 кило сариёғ маҳсулоти етказиб берилган. Унга кўра, олдиндан шартнома тузиш учун асос бўладиган бирламчи ҳужжатлар, яъни тижорат таклифи, гувоҳнома, мувофиқлик сертификатлари тақдим этилган. Ундан ташқари, Youth Empire МЧЖ билан ҳам №12/19-сонли 6 миллион 560 минг сўмлик шартнома имзоланган. Шартномага асосан, 41 минг сўмдан 160 кило сариёғ етказиб берилган. Мазкур ташкилотдан ҳам шартнома тузиш учун асос бўладиган бирламчи ҳужжатлар — тижорат таклифи, гувоҳнома, мувофиқлик сертификатлари тақдим этилган.

    Қамаши тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Жавоҳир Хўжамбердиевнинг ёзишича, ҳаммаси қонуний ва рисоладагидек.

    Аммо бошқарманинг соғлом овқатланишни ташкил этиш бўлими бошлиғи Земфира Қурбонова бошқача фикрда. Земфира Қурбоновага кўра, ҳар ойнинг бошида вилоят ҳокими ўринбосари боғча болаларига берилиши лозим бўлган маҳсулотлар ва уларнинг нархларини тасдиқлайди. Мазкур тасдиққа мувофиқ боғча болаларига табиий, сигир сутидан тайёрланган 82,5 фоизли сариёғ берилиши керак. Ва ўша сариёғ нархи 41 минг сўм қилиб тасдиқланган.

    Қамашидаги боғча болаларига берилган таркибида ўсимлик ёғи бўлган сариёғ тасдиқланган рўйхатда 30 минг сўм қилиб белгиланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бошқарма мутасаддиларининг айтишича, мазкур ҳолатда шартнома тузишда нарх борасида ғирром қилинган.

    Бошқарма бош ҳисобчиси Шокир Эроловнинг тушунтиришича, боғчага маҳсулот бўлим таркибида тузилган 5 ёки 7 кишидан иборат танлов ҳайъати хулосасига кўра олиб кирилади. Тумандаги боғчаларга маҳсулот олиб кириш масаласига мактабгача таълим бошқармаси масъуллари умуман аралашмайди. Тадбиркор ўз маҳсулотини тавсия қилгач, танлов ҳайъати буни ўрганиб чиқади. Танлов ҳайъатига тақдим этилган тижорат таклифи, гувоҳнома, мувофиқлик сертификатлари шартнома тузишга асос бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тартиб-тамойилга кўра танлов комиссиясига бўлим мудири раислик қилиши керак экан. Аммо Қамашида бу тартиб бузилган. «Тура Уралович инвест» МЧЖ маҳсулотларини кўриб чиқувчи танлов комиссиясида Ж.Маҳмадалиев раислиги кўрсатилади.

    Бошқарама масъуллари бу ҳолатни Ж. Маҳмадалиев ўша пайтда бўлимда вақтинча мудир вазифасини бажарганлиги билан изоҳлашмоқда.

    Бошқарма бошлиғи ўринбосари Феруз Жабборовнинг маълумот беришича, МТТ раҳбари ва ҳамшираси маҳсулот талабга жавоб бермаса, бу ҳақда бўлимга эътироз билдиришга, маҳсулотни олишни рад этишга ҳақли. Қолаверса, бўлим ҳар ой боғча раҳбарияти буюртмасига кўра, маҳсулот буюртиради.

    — Қамаши туманидаги боғча масъулларидан шу пайтга қадар бирор марта ҳам маҳсулот талабга жавоб бермаслиги ёки буюртма қилинган маҳсулот берилмаётгани ҳақида эътироз келиб тушмаган, — дейди Земфира Қурбонова. — Агар боғчаларда шундай ҳолат бўлганда, биз хабар топардик.

    Бироқ Қамаши туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбари ушбу масала юзасидан нафақат бўлим, бошқармага ҳам такрор-такрор маълум қилганлигини айтмоқда.

    Мазкур ҳолатда бошқарма масъуллари ўзларини оқлашга уриниши тайин, албатта. Аммо тартиб-тамойил улар айтгандек бўлиши ҳам мумкин. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқарма бошлиғининг ўз ходимига журналистга ахборот бермаслиги ҳақида топшириқ бериши, ҳайдашга ва таъмагирлик қилишга чорлаб, овозини ёзиб олишга ундашини оқлаб бўлмайди. Демак, бу ҳолатга фақат масъуллар аниқлик киритиши мумкин.

    21.09.2019, 12:16   Изоҳ (0)   26748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада кредит қарзини вақтида тўламаган опа ўз синглисини уйдан маҳрум қилди

    21.09.2019, 11:59

    «Пойтахт шароитининг маъқуллиги учун келишмоқда»: Хотин-қизлар қўмитаси Тошкентдаги аёллар «мардикор» бозоридаги вазиятни ўрганди

    21.09.2019, 11:27

    Очлик эълон қилган бухоролик тадбиркорнинг ўғли ва синглиси маъмурий қамоққа олинди. Хотини ва жиянларига жарима белгиланди

    21.09.2019, 11:11

    Паркентдаги «Физика-Қуёш» институти бузилиши ва кўчирилиши режалаштирилмагани маълум қилинди

    21.09.2019, 10:55

    Эндиликда оилавий тадбирларда икки нафардан ортиқ хонанданинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди

    21.09.2019, 10:39

    «Яллама» постидаги жиноий гуруҳ фаолиятидан жабр кўрган фуқароларнинг алоқага чиқиши сўралди

    21.09.2019, 10:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.