Кубада Ғарб дипломатлари саломатлиги «акустик ҳужумлар» туфайли эмас, балки инсектицидлар — ҳашаротларга қарши кураш учун қўлланадиган воситалар сабабли ёмонлашган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Reuters маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Қайд этилишича, 2016—2018 йиллари, АҚШ ва Канада дипломатлари ҳеч бир сабабсиз тоби қочаётганидан шикоят қилган вақтлар Кубада чивинлар ташувчи Зика безгагига қарши пестицидлар фаол қўлланган.
Делхаузи университети олимлари ва Янги Шотландия соғлиқни сақлаш хизмати мутахассислари Канада дипломатларини Кубадан эвакуация қилиниши биланоқ текширувдан ўтказган. Шунингдек, элчихона ходимлари уйида яшаган итлардан бири ҳам ўрганилган.
Тадқиқотчилар миянинг нейротоксинлар хуружига заиф айрим қисмларида шикастланишлар мавжудлигини аниқлади. Уларда асаб тизими фаолиятига халақит берадиган холинестераза ферменти ишлай олмаган. Бу фермент ишига эса ҳашаротларга қарши айрим воситалар таъсир қилиши мумкин.
Изоҳ (0)