Ироқнинг Карбало шаҳрида йўналиш транспорти портлаши натижасида 17 нафар одам воқеа жойида ҳалок бўлди ва 5 киши турли даражадаги жароҳатлар олди. Бу ҳақда Al-Sumaria телеканали маълумотига таяниб «РБК» хабар берди.
Ҳодиса шаҳарга кириш йўлидаги назорат-ўтказиш пунктида рўй берган.
Ҳозирда ҳудуддаги жангарилар гуруҳининг ҳеч бири содир бўлган воқеа юзасидан масъулиятни ўз зиммасига олмаган.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Ироқ хавфсизлик кучлари ходимлари портлаш содир бўлишига алоқадор бўлган террорчини қўлга туширган.
Мавзуга доир: Ироқдаги масжидда портлаш оқибатида ўн киши ҳалок бўлди
Изоҳ (0)