Беларусь президенти Александр Лукашенко Евроиттифоқ билан виза беришни соддалаштириш тўғрисида келишув имзолайди. Бу ҳақда Беларусь ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига асосланиб Meduza хабар берди.
Лукашенко Беларусь фуқаролари учун ҳаракатланиш қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушунган ҳолда ушбу қарорни қабул қилди, дейилади хабарда.
Келишув доирасида Беларусь фуқаролари учун Шенген визаси 60 евродан 35 еврога арзонлаштирилади. Визанинг бундай тури фуқарога берилиши ҳақидаги қарор эса 10 кун ичида (қўшимча текширув талаб қилинганида эса 30 кунгача) кўриб чиқилади.
Ҳужжатлар Беларусь миллий ассамблеяси томонидан ратификасия қилинганидан кейин қабул қилинади ва улар Европа парламенти томонидан тасдиқланади.
Изоҳ (0)