Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокими вазифасидан озод қилиниб, янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот химати «Дарё»га хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 сентябрь, жума куни Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Сессияда Ботир Алимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Шўрчи тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Янги ҳоким этиб Сурхондарё вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Худойберганов тасдиқланган.
Маълумот ўрнида, Бахтиёр Худойберганов 1976 йилнинг 19 мартида Қизириқ туманида туғилган. Фаолияти давомида Музработ тумани ҳамда Термиз шаҳар ҳокимликлари молия бўлими мудири, 2017 йилдан вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)