• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тарозидан уриб, одамларга қуртлаган жигар ва гўшт сотгани учун қассоблар узоқ яшамайди». Қассоб йигит ҳикояси

    «Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қоладиган касб эгалари билан суҳбат қилмоқда. «Соядаги одамлар» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони саккиз йилдан буён қассоблик қилаётган йигит.

    Мирзоозод Мирзанеъматов 1994 йилда Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. Айни пайтда Наманган давлат университетида таҳсил олмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қассоблик ота мерос касб. Дадам ҳам, амакиларим ҳам, умуман бутун қариндош уруғимиз шу иш билан шуғулланади. Азалдан оилада ўғил фарзанд туғилса, у қайси касбни танлашидан қатъи назар қассобликни ўрганиши васият қилинган. Бобом отамга, отам эса менга ўргатган. Хуллас, мен ана шу анъанани давом эттираётган еттинчи авлодман.

    Кичкиналигимда дадам амакиваччам иккимизни молбозорга олиб борар, «кўзи пишсин» деб жониворларнинг қандай сўйилишидан тортиб то гўшт ҳолига келишигача кўрсатардилар. Эсимда, биринчи марта кушхонада (жониворларни сўйиш учун мўлжалланган жой) сигирнинг бўғзига пичоқ тортилганини кўриб йиғлаб юборганман. Мен тенги йигитларда эса бу ҳолат кузатилмаган.

    Ҳар ким ҳам қассоб бўлолмайди

    Қассоб чамалашда кўзи пишиқ, бақувват, ҳисоб-китобда зеҳни ўткир, савдода эса тили ширин бўлиши лозим. Унинг биринчи принципи ҳалоллик, адолат бўлиши керак. Одам ажратмай бойга ҳам, камбағалга ҳам бир хил муносабатда бўлиши шарт. Бу мансабдор экан деб унга гўштнинг лаҳм жойидан бериб, оддий инсонларга эса бунга кўпроқ суяк қўшсам ҳам бўлаверади, деб ўйламаслиги лозим.

    Фақат аёллар ва ёш болалар бундан мустасно, чунки иккаласининг ҳам хўжайини бор. Аёл яхши гўшт олиб бормаса, қайнона-қайнотаси ёки эридан гап эшитиши мумкин. Бир килограмм гўштга одатда 150-200 грамм суяк солинса, айрим қассоблар болаларга билмайди деб 300 грамм суяк қўшиб беради. Бола фарқига бормайди. Берганингизни индамай кўтариб кетаверади. Лекин буни инсофсизлик деб биламан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қассоб раҳмдил бўлмаслиги керак

    Алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз. Ҳар доим бирор ишни «Бисмиллаҳир роҳмани роҳийм» деб бошлаймиз. Қассоблар эса барча ҳайвонларни «Ба фармони Худо, суннати Расулуллоҳ. Бисмиллаҳи Аллоҳи акбар» (Худонинг фармойиши, Расулнинг суннати билан) деб сўяди. Чунки жонивор бўйнига пичоқ тортаётиб қассоб раҳмдил бўлиши керак эмас.

    Катталар пичоғинг ўткир бўлсин, деб кўп айтишади. Сабаби, пичоғингиз қанчалик ўткир бўлса, сиз сўяётган жонивор шунчалик кам азоб чекади.

    Жониворлар кушхонада сўйилиши керак

    Олдинлари жониворларни қассобларнинг ўзи сўйган. Ҳозир эса кушхонадагилар сўйиб беради.

    Тўғри, ҳозир ҳам уйида ёки молбоқарникида сўядиганлар бор. Лекин қонун бўйича ҳайвонлар фақат кушхонада сўйилиши керак. Чунки бу ерда ветеринар гўштни кўриб, лабораториядан ўтказади, истеъмолга яроқлими ё йўқми, текширади. Агар у яроқли бўлса, гўштга муҳр уриб, маълумотнома ёзиб берилади.

    Бизнинг туманда ҳам иккита кушхона бор. Битта одам доим мол сўйиш, кимдир гўшт ташиш билан шуғулланади. Хизмати — бир килограмм гўштнинг пули. Ўзи сўйиб, кўнгилдагидек қилиб, молни ўн бўлакка бўлиб беради.

    Олдин гўштни пластик картага қимматга сотардик

    Бир неча йил олдин пластик картадаги пулни нақд қилиб олиш муаммо бўлган. Пластик картага жондор сотиб олишнинг иложи йўқ. Молбоқарга пластикни бериб ечиб олинг деёлмайсиз. Охири банкдан картани 30 фоизга бўлса ҳам нақдлаштириб, зарар қилганмиз. Харажатларни чиқаролмай, охири гўштларни пластик картага сал қимматроқ сотганмиз.

    Икки хил нархни кўриб,  «пластик пулмасми? Давлат ойлигимизни шунга тушириб берса, биз нима қилайлик?» деб жанжаллашган харидорлар кўп бўлган. Халқдан қанча дашномларни эшитганмиз. Бунинг орқасидан қўлга тушиб қолиб, миллионлаб жарима тўлаган қассоблар ҳам бор. Худога шукур, ҳозир бу муаммо эмас. Шунинг учун пластикка ҳам, нақд пулга ҳам нарх бир хил.

    Ёнимизда савдо қиладиган қассоблар ўртасида ҳам кўп келишмовчиликлар чиқиб туради. Мисол учун, «менда янада сифатли гўшт бор» деб мижозни чақириб олади. Ёки арзонга сотсам, ёнимдагиларнинг жаҳли чиқиб меъёрни бузма дейишади. Шунинг учун эл қатори сотишга мажбурмиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Одамларни алдаб вазиятдан чиққанмиз

    Давлат шакар, гўшт, нон, ун нархини назорат қилади. Шу боис маҳсулотларнинг нархи кўтарилиб кетмайди. Бизда захирадаги гўшт маҳсулотлари бор. Бундан ташқари, фермерлар билан келишган ҳолда гўштларини олиб, бозорда арзонга сотишади. Лекин барибир ҳаммага етказиб бўлмайди, тез тугайди.

    Баъзан шундай ҳолатлар бўлади, маъсуллар келиб, «мана шунчадан сотасан, бўлмаса қассобхонадаги гўштнинг ҳаммасини мусодара қиламиз», дейди. Очиғини айтаман, вақти келганда қассобхонага ўшалар айтган нархни ёпиштириб қўйиб, ўзимиз билган пулга сотганмиз. Хуллас, зиёнга ишламаслик учун одамларни алдаб, вазиятдан чиқишга тўғри келган.

    Қассобларнинг даромади қанча?

    Азалдан қассобларнинг эл орасида ҳурмати баланд бўлган, яхши яшашган. Ҳозир ҳам даромади ёмон эмас. Бемалол чет элда саёҳат қилиб келадиган даражада эмас-у, лекин бемалол қиз чиқариб, ўғил уйлай олади. Жуда ортиб кетса, битта Chevrolet олиб миниши мумкин.

    Амаким мисолида айтадиган бўлсам, ойига ўнтача мол сўяди. Бозордаги солиқлар, шартнома пулларини ҳисобга олмаганда ўртача 3—4 миллион атрофида даромад қилади.

    Қассобларнинг ҳам ўз «клиент»лари бўлади

    Дадам туманимиздаги энг танилган қассоблардан. 25—30 йиллик мижозлари бор. Улар шунчалар содиқки, гўшт олиш учун бозорга келганида бизнинг қассобхона қулф бўлса, эртага гўшт ерканмиз деб кетаверади. Йўлида ўнлаб қассобхоналар бор, лекин улардан олмайди. Чунки йиллар давомида биздан бирор марта суякли, сифатсиз гўшт олмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Энг ширин гўшт қаерда?

    Сигирнинг биқин қисмида суякка ёпишган гўшт бор. Тахминан икки килограмм чиқади. Халқ тилида у «пушти мағиз» дейилади. Жуда ширин ва юмшоқ бўлади. Эшитишимча, аксарият супермаркетлар уни алоҳида қилиб, анча қимматга сотаркан. Лекин бизнинг туманда оддий гўштга қўшиб берилади.

    Қўй сонининг ичида қўянчиқ деган без бор. Ана шуни одам еса шол бўлиб қолади. Ҳамма қассоблар олиб ташлайди.

    Жониворни сўйиб, оёқ-қўллари иккига ажратилаётганда курак суяги чиқади. Унинг гўштини шилиб олиб, болтанинг орқаси билан иккита жойидан бўлиб, кейин ахлатга ташлаб юборилади.

    Кичкиналигимда қизиқиб, дадамдан бу ҳақда сўраганимда, дадам «синдирсанг ҳалол, синдирмасанг ҳаром бўлади. Ташлаб юборсак-да, иккига бўлиб қўйишимиз керак. Чунки у ҳеч қачон чиримайди. Шундай очарчилик замони келарканки, одамлар нима ейишни билмасдан ерни қовлайди. Уни топиб, агар синдирилган бўлса, ҳалол деб қайнатиб ичишаркан. Бўлмаса йўқ», деб жавоб бергандилар. Шу-шу мен ҳам суякни иккига ажратиб қўядиган бўлганман.

    Қассобларнинг пири ким?

    Масалан, темир пири Довуд пайғамбар бўлса, бизники Саид Ваққос деган инсон. Самарқандда зиёратгоҳи ҳам бор. У дунёдаги биринчи қассоб ҳисобланади. Ривоятларга қараганда, бир авлиё инсон Худодан «жаннатда ким менга қўшнилик қилади? Қайси пайғамбар ёки авлиё билан жаннатда ҳамхона бўламан» деганида Худойим «сен ҳеч қандай авлиё билан эмас, оддий бир инсон – Саид Ваққос билан қўшни бўласан», деган экан. Қандай фазилати борки, менга қўшни бўлади, деб уни қидириб келади. Авлиё тиланчи қиёфасига кириб, «биродар, қорним жуда оч» деб, Саид Ваққосдан меҳмон қилишини сўрайди. Саид Ваққос рози бўлиб, уйига таклиф этади. Бироқ меҳмоннинг олдига қўйгани ҳеч вақоси йўқ экан. Шунда у Али ва Вали исмли фарзандларига қараб, «болаларим, уйимизга меҳмон келди. Лекин егулигимиз йўқ. Сизларни сўйиб, пишириб, шу одамнинг олдига қўйсам», деб сўрайди. Фарзандлари отаси уялиб қолмаслиги учун рози бўлади. Хуллас, болаларини пишириб, дастурхонга тортиқ қилади. Авлиё тановул қилиб ўтириб, «Саид Ваққос, фарзандлардан борми, нега улар кўринмаяпти?» деб сўрайди. У «ҳа бор, ҳозир улар кўчага чиқиб кетган» дейди. Шунда авлиё одам «эҳ Саид Ваққос, мен ҳаммасини билиб турибман. Сиз бугундан бошлаб қассобларнинг пирисиз» деб дуо қилганида, товоқдаги гўшт қўй гўштига айланиб, Али билан Вали кўчадан югуриб кириб келган экан. Ўша воқеадан буён у қассобларнинг пири ҳисобланади. Шунинг учун қассоблар молни йиқитаётиб, «Саид Ваққос пирим қўлласин» деб иш бошлайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Яна бир қизиқ факт. Молбоқарлар сотилмайдиган молни ҳеч қачон қассобга кўрсатмайди. У жонивор қанчалик сергўштлигини билиш учун тўшини, думғазасини ва қовурғасини ушлаб кўради. Шундан кейин жонивор сўйиб юборилмаса, тез озиб кетади. Худонинг қудратини қарангки, улар қассоб келганини билади, сезади. Минг қутурган буқалар ҳам қассобни кўрса, жим бўлиб қолади. Ёки ювош мол қассобни кўриб, қутуриб кетади.

    Қассоблар узоқ яшамайди

    Гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, қассоблар орасида ҳам ноинсофлари жуда кўп. Тарозидан урувчилар, қўй гўштига эчки ёки калла гўштини аралаштириб, суяги қолмаган пайтда молнинг туёғини майдалаб гўштга қўшиб сотувчилар ҳозир ҳам топилади. Ҳатто қуртлаган жигарни ҳам тоза деб бериб юборганларни кўрганман. Жигар лотереядек гап. Аксариятидан эхинококк (жигар қурти) чиқади. Мен уларни ҳатто итга ҳам бермасдим. Лекин айрим ноинсоф қассоблар ана шу қуртлаган жигарни ташламай, сотиб юборади. Афсуски, уни сув текин нархда олиб, шашлик қиладиган ошхоналар ҳам бор.

    Ахир уни кимдир камқон туғилган боласига ёки оғзида тиши қолмаган қари онаси учун бир амаллаб пул топиб сотиб олади. Кўриб-билиб туриб қандай виждони чидайди, билмайман.

    Очиғи, мен таммадихоналарда умуман жигар шашлик емайман. Чунки 20 та мол жигаридан камида биттасигина яхши чиқади. Бир кунда ўртача ҳисобда 20 тача мол сўйилса, ошхоналар қандай қилиб кунига юзталаб шашликка тоза жигар топади, ҳайронман.

    Биласизми, ана шунинг учун ҳам қассоблар узоқ яшамайди. Шу пайтгача 80–90 ёшга кириб риҳлат қилган бирор қассобни билмайман. Ҳаммаси 60–70 ёшга етмай инсулт бўлиб ёки бир томони фалаж бўлиб вафот этади. Балки бу жазодир, билмайман, бу менинг шахсий фикрим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қассобнинг ҳам таъби нозик бўлиши мумкин

    Қассоблик ва бозор менга кўп нарсани ўргатди, мени тарбиялади. Ижодкорлигим ҳам асосан қассобхонада шаклланди. Ўша ерда харидорлар келмаган пайти бадиий китоблар ўқидим, бир қанча шеърлар ёздим.

    Тирикчилик одам зотиниСолиб қўяр ҳар қандай кўйга.Шу бугун ҳам камаяр дунёБахтиқаро яна бир қўйга.

    Онам айтар, тургин уйқудан,Тонгга яқин шошилгин ўғлим.Демак, бугун яна битта жонҚўлларимдан топади ўлим.

    Оёғини маҳкамроқ боғла,Қаттиқ боғла, такрорлар отам.Бўлақол, дер гўё асбоблар,Пичоқ, илгак, қайроғ-у болтам.

    Эҳ, она қўй, она экан у,Унинг учун ажал бердим мен.Кўзига ҳар қараганимдаОналарни ўйлар эдим мен.

    Қасар-қусур куйдириш учун,Қўй калласин кутарди ўчоқ.Дуо, кейин кечир дедим-у,Нақ бўғзидан шарт тортдим пичоқ.

    Оёқларим остида анаЧинқирарди, ҳатто йиғларди.Менга эмас, болаларимга,Ачингин деб типирчиларди...

    У жон берди, афсус, минг афсус,Ҳаёт шундай бешафқат экан.Яшаш учун курашиш зарур,Тўйиш учун сўйиш шарт экан.

    Атроф жимжит, яримлаган тун,Ва пойимда ярим лаган қон.Ҳа, одамзот яшаши учунҚурбон бўлди яна битта жон.

    Оқ кўйлагим қани? Мен ҳалиКўп тадбирга ўтишим керак.«Чивинга ҳам озор берманг» деб,Минбарда шеър ўқишим керак.

    Фақат мени қамраб оладиКуни бўйи даҳшатли ўйлар.Тушларимда баърайди ҳар кун,Онасини соғинган қўйлар!

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Одамлар ростданам кўп гўшт еяптими?

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кўп гўшт еяётганимиз ҳақида гап-сўзлар болалади. Лекин мана саккиз йилдан бери бозорда гўшт сотаётган бўлсам, ҳечам халқимизнинг кўп гўшт евораётганини сезмадим. Туман аҳолиси одатда фақат пайшанба ва якшанба кунлари 200 грамм оларди. Униям қурби етгани, етмагани ўша кунлариям тухум билан ош дамларди. Шунинг учун уларга суяк қўшиб бергани ийманардим. Йўғэ деманг, мен шунчаки кўрганим ва эслаганимни айтяпман холос.

    Мавзуга доир:

    «Ишқилиб соғлиқни сақлаш вазири ‘биз кўп яшаворяпмиз’ деб чиқмасин». Фермерлар кенгаши раисининг кўп гўшт еяётган ўзбекистонликлар ҳақидаги баёноти ижтимоий тармоқлар муҳокамасида

    Бошқа жойни билмадим, лекин бизнинг туман одамлари ҳатто гўштнинг фарқига бормайди. Ўзи 200–300 грамм олса, сон гўшти беряпсизми ёки бошқасими, фарқи йўқ. Индамай олиб кетаверади.

    Камқонлиги сабаб мол тили ейишга тавсия этилган беморларнинг жуда кўпчилиги ночорлиги учун асосан тилдан ўн баравар арзон турувчи мол талоғини сўраб келарди. Тилдан кўра талоқнинг савдоси чаққон бўларди. Балки умрингизда ҳеч қачон қораталоқ емагандирсиз? Аммо биз тарафларда қон бўлувчи қиммат препаратларга пули етмаганлар уни арзимаган 5–6 минг сўмга олиб, ҳомиладор хотинига, мадорсиз онасига ёки чалажон боласига пишириб беради. Одамлар нолимай истеъмол қилаверади. Чунки уларнинг бошқа имкони йўқ...

    Дадамнинг айтишича, аввалари уйимизда кунига ўнтача қўй, битта мол сўйиларкан. Ҳозир эса вазият бошқа. Кези келганда битта сўйилган мол ўн кунлаб сотилгани ҳам бўлган.

    Анча йиллар олдин онамни отамга беришга кўнаверишмагач, охири совчи томон «Хўп дея қолинг, қоқиндиқ. Ўғлимиз қассоб, қизингизнинг уйида нони бўлмаса ҳам, егани гўшти бўлади» деганларида, индамай розилик беришган экан. Мана бизнинг гўшт масаласидаги ҳақиқий аҳволимиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ота касбимни давом эттираман

    Туманда иккита қассобхонамиз бор эди. Биттасини укамни даволатиш учун сотдик. Иккинчиси Риштон бозори қайта таъмирланаётгани боис бузилди. Рўзғорни тебратиш учун ҳозир дадам мол боқиб сотяпти. Мен университетда ўқияпман. Худо хоҳласа, битириб, давлат ташкилотларида ишлаш ниятим бор. Лекин келажакда қандай ишда ишласам ҳам қассобликни ташлаб қўймайман. Эртага уйланиб, ўғил фарзандли бўлсам, унга ҳам қассобликни ўргатаман. Анъанамизни давом эттираман.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    Аввалги соядаги одамлар:

    «Тиланчилар таксида, ўқитувчилар автобусда юрадиган замонда яшаяпмиз». Киракаш йигит ҳикояси

    «Пул топиш учун ҳаммасига розиман, фақат фоҳишаликка эмас!» Официантлик қилаётган Ўзбекистон чемпионининг ҳикояси

    «Бой ўлса ўлсин, камбағал ўлмасин». Гўрков Юрсунали ота Умаралиев ҳикояси

    «Менга ҳеч нарса керакмас, шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман». Мардикорлик қилаётган қиз ҳикояси

    «Ўзбекистон ўликхоналарида мурдалар сотилмайди!» Морг ходимининг ҳикояси

    «Официантлар қўпол мижозларнинг овқатига тупуриб беришини эшитганман». Официант йигит ҳикояси

    20.09.2019, 16:33   Изоҳ (0)   176968
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.