• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари: 20 йил маҳаллийлаштириш билан шуғулланяпмиз деб келдик, лекин рақамлар бунинг аксини кўрсатмоқда

    Ўзбекистонга 2019 йилда товарлар импорти ўтган йилнинг мос даврига таққослаганда 800 миллион долларга ошган. Бу ҳақда 18 сентябрь куни Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари Ўктамжон Каримов саноатни маҳаллийлаштириш масалаларига бағишланган журналистлар билан очиқ мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Ўктамжон Каримовнинг таъкидлашича, кейинги 20 йил маҳаллийлаштириш билан шуғулланяпмиз деб келинган, лекин рақамлар буни аксини кўрсатмоқда. Бунда энг катта камчилик — Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчилар билан маҳсулотга эҳтиёжи борлар ўртасида узвий, чамбарчас боғлиқлик тизими йўқ.

    «Бор, лекин ҳаммани бир вақтда қамраб олиш тизими яратилмаган эди. Ишлаб чиқарувчини кимдир билади, кимдир эса йўқ. Афсуски, бошқа салбий ҳолатлар ҳам бор. Масалан, йирик корхоналар, айниқса, давлат улуши борлари маҳаллий ишлаб чиқарувчидан маҳсулот сотиб олишда қандайдир бошқа мезонларни ҳисобга олибми ёки ўзининг дунёқараши ҳисобигами ишлагиси келмаяпти десак, бу ҳам аччиқ ҳақиқат. Мана шу муаммони ҳал қилшни бирдан-бир йўли — сотувчи билан харидор ўртасида шаффофликни таъминлаш. Бунинг учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги қошида электрон портал амалиётга жорий этилмоқда», — деди Ўктамжон Каримов.

    Вазир ўринбосари маълум қилишича, порталда дастлабки босқичда давлат улуши бор барча корхоналарнинг реестри жой олади.

    «Корхоналар нима ишлаб чиқаряпти, нимага талаб бор, нима импорт қилиняпти, нима экспорт қилаётгани каби барча маълумотлар жойлаштирилади. Бунинг натижасида республикага қайси товарлар импорт бўлаётгани ойдинлашади. Бундан ташқари, порталда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳам каталоги жойлаштирилади. Яъни уларнинг манзили, нима ишлаб чиқарилаётгани ва ишлаб чиқараётган маҳсулотининг бир нечта расми ҳам ўрин олади. Маҳсулотларни порталга жойлаштириш билан ҳар бир туманда ишчи гуруҳ шуғулланади. Электрон портални юритиш учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги қошида давлат унитар корхонаси ташкил этилади. Олди-сотди жараёнида юзага келадиган ўзаро келишмовчиликлар арбитраж орқали ҳал этилади», — деди Каримов.

    Маълумот учун, порталда савдо қилиш шартномаси учун одатдагидан уч баробар камроқ ҳақ тўлаш кўзда тутилган. Онлайн савдолар 24/7 соат давомида барча учун очиқ бўлади. Ҳар бир сотувчи ва харидор ўзи ҳақида камида 10 та манзил кўрсатади (телефон рақами, электрон манзили ва бошқалар). Кўрсатилган манзилга савдо амалиётлари ҳақида автоматик ахборот юборилади. Порталнинг домен номи тасдиқланган, ҳозирги кунда тест режимида ишламоқда.

    20.09.2019, 14:43   Изоҳ (0)   13502
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Open Air концерти сабаб Навоий театри атрофидаги йўллар ёпилади

    20.09.2019, 14:12

    Фарғоналик отахон ҳаж учун йиғган пулини кўприк қуришга сарфлади

    20.09.2019, 13:18

    Баҳодир Туробов Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди

    20.09.2019, 13:05

    «Яндекс.Транспорт» Тошкент йўлларидаги вазиятни кўрсатишни бошлади

    20.09.2019, 12:50

    Абдулазиз Комилов БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессиясида иштирок этиш учун АҚШга боради

    20.09.2019, 12:33

    «Ўзбеккосмос»нинг мақсад ва вазифалари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди

    20.09.2019, 11:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.