Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь, жума куни Афғонистоннинг янги элчиси Аҳмад Ҳолид Элмий, Ҳиндистоннинг янги элчиси Сантош Жа, Буюк Британиянинг янги элчиси Тимоти Торлот, Япониянинг янги элчиси Ёшинори Фужияма ва Франциянинг янги элчиси Изабел Сервоз-Галлуччидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев элчиларни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини бошлагани билан самимий табриклаб, уларга ушбу шарафли ва масъулиятли вазифада муваффақиятлар тилаган.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон очиқлик, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатларни ҳисобга қолиш тамойилларига асосланган фаол ва конструктив ташқи сиёсатни юритаётганини таъкидлаб ўтган.
Изоҳ (0)