Хитойнинг Пекин шаҳри мезбонлик қиладиган 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинларининг маскоти эълон қилинди.
Унга кўра Бин Двэнь Двэнь исмли панда Олимпиаданинг расмий тимсоли сифатида тасдиқланди.
«Бин Двэнь Двэнь 2022 йилги Пекин Олимпиадасининг расмий рамзига айланди. Унинг кийими муздан, юраги эса олтиндан. Унда барча спорт турларига бўлган муҳаббат бор. Ушбу панда ҳақиқий Олимпиада ўйинлари руҳини бутун дунё билан бўлишишга тайёр», — дейилади Пекин—2022 нинг Twitter’даги расмий саҳифасида.
2022 йилги Паралимпия ўйинларининг маскоти сифатида эса Шуэй Рон Рон номли фонус болакай танланган.
Эслатиб ўтамиз, қишки Олимпиада ўйинлари 2022 йил 4—20 февраль кунлари Пекинда бўлиб ўтади.
Follow #BingDwenDwen and #ShueyRhonRhon on their adventures! See you in #Beijing2022! pic.twitter.com/e16CvIa95P
— Beijing 2022 (@Beijing2022) September 17, 2019
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)