Венесуэла вице-президенти Делси Родригес АҚШ президенти Дональд Трампга икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқаларни қайта тиклаш жараёнини бошлашни таклиф қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Родригес Венесуэла президентини ағдаришга муваффақиятсиз уринишдан сўнг «АҚШда фақат битта йўл — дипломатик мулоқот ва музокаралар» борлигини қўшимча қилган.
«Қўшма штатлар ҳукуматидан биз кутаётган ягона нарса — бу дипломатик каналлар ва президент Николас Мадуро ҳукумати билан мулоқот қилиш», — дейди Родригес.
Маълумот учун, январь ойида оппозиция етакчиси Хуан Гуайдо ўзини президент вазифасини вақтинча бажарувчи деб эълон қилган эди.
Уни АҚШ, Лотин Америкасининг бир неча мамлакатлари ҳамда Европанинг аксар мамлакатлари қўллаб-қувватлади. Россия, Хитой, Туркия ва Куба Мадурони ҳақиқий президент деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)