Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти ташкил этилганлигига 90 йил тўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Шу муносабат билан Тошкентдаги кар-соқовлар маданият марказида ташкил этилган тадбирга 300 нафардан ортиқ меҳмон келди.
«Мусиқали композицияни қандай қилиб имо-ишоралар билан ижро этиш мумкин? Ёки овозни эшитмай қандай рақсга тушса бўлади? Буни билишни истасангиз, тадбирдан тайёрланган лавҳани кўришингиз мумкин», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)