19 сентябрь куни Тошкентда «Маънавият фестивали» бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Фестиваль доирасида 21 сентябргача пойтахтда турли маърифий тадбирлар бўлиб ўтади.
Жумладан, 19 сентябрь куни «Ёшлар ижод саройи»да «Тафаккур» интеллектуал ўйини, Абулқосим мадрасасида «Қадимги ва бугунги Тошкент уйғунлиги» мавзусида тадбир, 20- сентябр куни Тошкентдаги қадамжоларга саёҳат уюштирилади, «Зиё улашиб» лойиҳаси доирасида китоблар тақдим этилади.
Шу куни Сайилгоҳ кўчасида «Миллийликка йўғрилган санъат» шиори остида байрам маросими нишонланади.
21 сентябрь куни Ўзбек миллий академик драма театрида фестивалнинг якуний босқичи ўтказилиши кўзда тутилган.
Ташкилотчилар барча тадбирлар бепул эканлигини билдирмоқда.
Изоҳ (0)