«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.
«Тежамкор, қулай ва фойдали! Бутун дунёда велосипед нафақат спорт мақсадларида, балки шаҳарлардаги асосий ҳаракатланиш воситаси сифатида фойдаланиляпти», – TRT Haber, турк янгиликлар канали.
https://twitter.com/trthaber/status/1171533415784386562
«Ижтимоий сўров натижалари: аксар америкаликлар Трамп иккинчи муддатга сайланишга арзимайди деган фикрда», – The Hill нашри.
https://twitter.com/thehill/status/1171697395262009344
«3 758 та мовий рюкзак. Ҳар бири ҳарбий тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлган болалар ўлимини ифодалайди. БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида UNICEF томонидан ўрнатилган инсталляция ҳарбий низолар бўлаётган ҳудудларда болалар ўлими ҳажми қанчалик юқорилигини кўрсатади», – China Sinhua News, Хитой ахборот нашри.
https://twitter.com/XHNews/status/1171573781531451400
«1943 йилда Ҳиндистоннинг Бенгал штатида қарийб 5 миллион инсон очлик, ҳолислик ва бошқа касалликлардан ҳалок бўлди. Шу вазиятда бош вазир Уинстон Черчилль раҳбарлигидаги Британия ўз қўшинлари ва иттифоқчи қўшинларни боқиш учун ўн минглаб тонна дон маҳсулотларини олиб чиқиб кетди ва ҳиндларни очликдан ҳалок бўлишга маҳкум этди», – «Бирлашган Ирландия», Twitter’даги аккаунт.
https://twitter.com/IrishUnity/status/1171100010655694851
«Финляндия уйсизлик билан курашмоқда. 2009 йилдан бери 7 мингдан ортиқ уйсиз уйли бўлди», – Вала Афшар, Sales Force ахборот технологиялар компанияси директори.
https://twitter.com/ValaAfshar/status/1170483738012278786
«Россия президенти Владимир Путинни расмий кутиб олиш маросими», – Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркия президенти.
https://twitter.com/RTErdogan/status/1173558264631627777
«Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужум жиддий қадам бўлди. Эҳтимол бу ал қасосу минал ҳақ бўлгандир, аммо қасос аниқ бўлади. Бутун минтақа янада издан чиқди», – Карл Бильдт, швед сиёсатчиси ва дипломати.
https://twitter.com/carlbildt/status/1173313259723796481
«31 октябрда биз келишув билан ёки келишувсиз Европа Иттифоқидан чиқамиз», – Борис Жонсон, Буюк Британия бош вазири.
https://twitter.com/BorisJohnson/status/1173665235380703232
«Мана дастлабки мусулмон партияси Швециянинг Гётеборг шаҳрида фаолият бошлади. У ‘Ньянс’ деб номланади. Бу ҳақда Адам Свейман ёзиб қолдирди», – Ивар Арпи, швециялик журналист.
https://twitter.com/Ivarpi/status/1173899109243265028
«Ажойиб – Саудия Арабистонининг минтақадаги энг асосий рақиблари бўлган саммитда Путин ар-Риёдга ҳар қандай ҳужумлардан мудофаа қилувчи ҳаво ҳужумларидан мудофаа тизимини сотиб олишни таклиф қилди. Мазкур жумла бош вазир ва Эрон президентида кулги уйғотди», – Ҳасан Ҳасан, Яқин Шарқ масалалари бўйича мутахассис, The Guardian, Foreign Policy, Foreign Affairs, The New York Times нашрлари колумнисти.
https://twitter.com/hxhassan/status/1173736807386796032
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)