АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан муносабатлари яхши экани, аммо Шимолий Кореяга сафар қилишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар берди.
Аввалроқ Жанубий Кореянинг «Чосон илбо» газетаси Трампнинг Шимолий Корея етакчиси томонидан мамлакатга таклиф этилганини хабар қилганди.
Журналистларнинг Пхенянга расмий ташриф юзасидан берган саволига АҚШ президенти: «Катта эҳтимол билан йўқ», — дея жавоб қайтарган.
АҚШ ҳамда КХДР раҳбарлари аввал икки марта учрашди. Улар ўртасидаги иккинчи учрашув Шимолий ва Жанубий Корея орасидаги қуролсизлантирилган ҳудудда бўлиб ўтган. Сентябрда КХДР томони АҚШ билан музокараларга тайёрлигини билдирганди.
Изоҳ (0)