• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Тўхтамаётган «Ливерпуль», уйғонган «Челси» ва «Тоттенҳэм», «канарейкалар»дан тарсаки еган «Ман Сити». АПЛда тур тафсилотлари

    Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 5-тури 14—16 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Одатга кўра тур тафсилотларини бир саҳифага жойлашга ҳаракат қилдик.

    «Ливерпуль»—«Ньюкасл»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Турнинг илк ўйини «Энфилд»да бўлиб ўтди. 4 та турдан сўнг йўқотишсиз одимлаётган Юрген Клопп шогирдлари бу сафар «Ньюкасл»ни синовдан ўтказди. Ўйин «қизиллар» учун омадсиз бошланди. 7-дақиқада меҳмонлар аъзоси Йетро Виллемс гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 28-дақиқага келиб Садио Мане Эндрю Робертсоннинг узатмасини голга айлантирди. Орадан 12 дақиқа ўтиб Роберто Фирминонинг узатмасидан сўнг дарвозабон билан бирга бир чиқиб борган Мане дублга эришди ва мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйинга якуний нуқтани қўйиш Муҳаммад Салоҳга насиб этди. Мисрлик ҳужумчи 72-дақиқада Фирминонинг заргарона узатмасини кўкка совурмади. Натижада Клопп жамоаси кетма-кет 5 та ғалабани ўзиники қилди ва мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.

    «Тоттенҳэм»—«Кристал Пэлас»

    Фото: АПЛ

    Фото: АПЛ
    Кетма-кет уч турда ғалаба қозона олмаган Маурисио Почеттино шогирдлари бешинчи турда бор аламини «Кристал Пэлас»дан олиб қўя қолди. «Тоттенҳэм» «бургутлар» дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди. Қизиғи, голларнинг барчаси биринчи бўлимнинг ўзида урилди. Голлардан иккитасига қитъадошимиз Сон Ҳён Мин муаллифлик қилган бўлса, Эрик Ламела ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Яна бир гол эса Серж Орьенинг фаоллиги сабаб юзага келди. Фақат уни «Пэлас» ҳимоячиси Патрик ван Анҳолт ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Шу тариқа «шпорлар» ўз ҳисобидаги очколари сонини 8 тага етказиб, тўплар нисбатига кўра мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

    «Манчестер Юнайтед»—«Лестер»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Ўзининг аввалги мавқейини қайтариш ҳаракатидаги «Манчестер Юнайтед» мазкур турни ўз майдонида «тулкилар»га қарши ўтказди. «Олд Траффорд» ўтган ўйинда мухлислар атиги битта гол кўрди, холос. У ҳам биринчи бўлимнинг 8-дақиқасида пенальтидан урилди. Унга Маркус Рэшфорд муаллифлик қилди. «Қизил иблислар» ушбу ғалабадан сўнг ҳисобидаги очколари сонини «Тоттенҳэм»ники каби 8 тага етказиб олди.

    «Вулверҳэмптон»—«Челси»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Турнинг энг серҳмаҳсул ўйини «бўрилар» ва «аристократлар» ўртасида кечди. Аввалги турда «Шеффилд Юнайтед» билан дуранг қайд этиб, мухлисларини ранжитган «Челси» бу сафар қойилмақом ўйин намойиш этди. Аввалига 31-дақиқада Томори чиройли ва аниқ зарбаси билан Лондон клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Тэмми Абраҳам ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. 41-дақиқада яна ўша Темми ўз ҳисобига иккинчи голни ёздириб қўйди. Томонлар танаффусга 0:3 ҳисобида йўл олди. 55-дақиқада Абраҳам ҳет-трикка эришди. 69-дақиқада тиниб-тинчимаган Темми ўз дарвозасига ҳам гол уриб, автогол соҳибига айланди. 85-дақиқада эса ёзги трансферлар вақтида «Милан»дан олиб келинган Патрик Кутроне «бўрилар»нинг ўйиндаги иккинчи голига муаллифлик қилди. Беллашувга якуний нуқтани эса сўнгги дақиқаларда Мэйсон Маун қўйди — 2:5. Қайд этиш жоиз, «Челси»нинг ушбу ўйиндаги барча голини клуб академияси тарбияланувчилари киритишга эришди.

    «Норвич»—«Манчестер Сити»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Тур сенсацияси сўзсиз Нориж шаҳрида қайд этилди. Амалдаги чемпион «Манчестер Сити» Чемпионшип ғолиби бўлган ҳолда Премьер Лигага қайтган «Норвич» меҳмони бўлиб мағлубиятга учради. Аввалига 18-дақиқада Кенли Макклин мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Тодд Кэнтуэлл ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим якунида эса Серхио Агуэро ҳисобни қисқартиришга эришди. Иккинчи бўлим аввалида эса АПЛда жавлон ураётган Теему Пукки Эдерсон дарвозасига ҳам гол урди. Қайд этиш жоиз, у бунга қадар «Ливерпуль» ва «Челси» каби грандлар дарвозасини ҳам ишғол қилганди. Гвардиола шогирдлари эса мағлубиятдан қутулиш илинжида қилган тинимсиз ҳаракатлари фақатгина 88-дақиқага келиб ўз мевасини берди. Родри узоқ масофадан аниқ зарба бериб, ҳисобни қисқартирди. Аммо ундан кўпига «шаҳарликлар»нинг кучи ҳам вақти ҳам етмади.

    «Уотфорд»—«Арсенал»

    Фото: Стандард

    Фото: Стандард

    Дастлабки икки турда кетма-кет ғалабаларни қўлга киритиб, мухлислари қалбида келажакка бўлган умидни ёққан «Арсенал» бу сафар ўша умидни яна сўниши йўлида бир қадам ташлади. «Уотфорд» меҳмони бўлган Унаи Эмери шогирдлари бу сафар тайёр ғалабани қўлдан бой берди. Пьер-Эмерик Обамеянгнинг 11 дақиқа ичида урган иккита голига мезбонлар иккинчи бўлимда Том Клеверли ва Роберто Перейраларнинг голлари билан жавоб қайтарди. Қайд этиш жоиз, мезбонларнинг иккала голида ҳам «Челси»ни «Арсенал»га алмаштирган Давид Луиз хатога йўл қўйди. Шу тариқа «тўпчилар»нинг ғалабасиз ўйинлар серияси учта ўйинга етди.

    Тур рақамларда

    • 10 учрашувда жами 32 та гол урилди
    • 18 та гол мезбонлар, 16 таси эса меҳмонлар ҳисобига ёзилди
    • Энг сермаҳсул баҳс: «Вулверҳэмптон» — «Челси» 2:5
    • Фақат 1 та ўйинда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилди: «Астон Вилла» — «Вест Ҳэм»
    • Фақатгина 2 та ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонди.
    • 4 нафар футболчи дублга эришди: Садио Мане, Каллум Уилсон, Сон Ҳён Мин, Пьер Эмерик Обамеянг
    • 1 нафар футболчи ҳет-трик қайд этди: Тэмми Абраҳам
    • Ортда қолган 5 турдан сўнг очко йўқотмаган битта клуб қолди — «Ливерпуль»

    Учрашувларда киритилган голларни «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’да томоша қилишингиз мумкин.

    АПЛ

    5-тур баҳслари

    14 сентябрь, шанба

    «Ливерпуль»—«Ньюкасл» 3:1

    Голлар: 0:1 – 7 Виллемс, 1:1 – 28 Мане, 2:1 – 40 Мане, 3:1 – 72 Салоҳ.

    «Вулверҳэмптон»—«Челси» 2:5

    Голлар: 0:1 – 31 Томори, 0:2 – 34 Абраҳам, 0:3 – 41 Абраҳам, 0:4 – 55 Абраҳам, 1:4 – 69, автогол Абраҳам, 2:4 – 85 Кутроне, 2:5 – 90 Маунт.

    «Шеффилд Юнайтед»—«Саутҳэмптон» 0:1

    Гол: 0:1 – 66 Женепо

    «Тоттенҳэм»—«Кристал Пэлас» 4:0

    Голлар: 1:0 – 10 Сон Ҳён Мин, 2:0 – 21, автогол ван Анҳолт, 3:0 – 23 Сон Ҳён Мин, 4:0 – 42 Ламела.

    «Манчестер Юнайтед»—«Лестер» 1:0

    Гол: 1:0 – 8, пенальти Рэшфорд.

    «Брайтон»—«Бёрнли» 1:1

    Голлар: 1:0 – 51 Мопе, 1:1 – 90 Ҳендрик.

    «Норвич»—«Манчестер Сити» 3:2

    Голлар: 1:0 – 18 Маклин, 2:0 – 28 Кэнтуэлл, 2:1 – 45 Агуэро, 3:1 – 50 Пукки, 3:2 – 88 Родри Эрнандес.

    15 сентябрь, якшанба

    «Борнмут»—«Эвертон» 3:1

    Голлар: 1:0 – 23 Уилсон, 1:1 – 44 Кэлверт-Льюин, 2:1 – 67 Фрэйзер, 3:1 – 72 Уилсон.

    «Уотфорд»—«Арсенал» 2:2

    Голлар: 0:1 – 21 Обамеянг, 0:2 – 32 Обамеянг, 1:2 – 53 Клеверли, 2:2 – 81, пенальти Перейра.

    16 сентябрь, душанба

    «Астон Вилла»—«Вест Ҳэм» 0:0

    Мусобақа жадвали

    Фото: Twitter/@PL

    Фото: Twitter/@PL

    Тўпурарлар рўйхати

    Тэмми Абраҳам («Челси») — 7 та гол
    Серхио Агуэро («Манчестер Сити») — 7 та гол
    Теему Пукки («Норвич») — 6 та гол
    Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») — 5 та гол
    Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал») — 5 та гол
    17.09.2019, 14:34   Изоҳ (0)   18027
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бокс бўйича ЖЧ—2019. Ўзбекистонлик 6 нафар боксчи бугун чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади

    17.09.2019, 11:35

    Пешқадамни енга олмаган «Бавария», «Боруссия Д»нинг «Барселона» билан ўйин олдидан голлар шоуси. Бундеслигада тур тафсилотлари

    17.09.2019, 11:10

    Азарнинг Мадриддаги дебюти, «Атлетико»ни тўхтатган «Реал» футболчиси ва Мессининг ўринини билдирмаган 16 ёшли футболчи. Ла Лигада тур тафсилотлари

    16.09.2019, 23:57

    Ўзбекистонлик шахматчи ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

    16.09.2019, 21:59

    Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди

    16.09.2019, 21:31

    Роналду марҳум отаси ҳақидаги видеони кўриб йиғлаб юборди (видео)

    16.09.2019, 16:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.