Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 17 сентябрь, сешанба куни бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади.
Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг олти нафар боксчиси чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради. 15:00 дан бошланадиган кундузги дастурда Шаҳобиддин Зоиров ва Санжар Турсунов ўз жангини ўтказса, 19:00 дан кейинги кечки дастурда эса Миразиз Мирзаҳалилов, Бобоусмон Ботуров, Дилшод Рўзметов ва Баҳодир Жалолов рингга кўтарилади.
Бокс, ЖЧ—2019
17 сентябрь, сешанба-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров — Азат Усеналиев (Қирғизистон), (А ринг, 15:40 дан сўнг)
-91 кг: Санжар Турсунов — Санжит (Ҳиндистон) (Б ринг, 17:40 дан сўнг)
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов — Муҳаммад Ҳамут (Марокаш) (Б ринг, 19:25 дан сўнг)
-69 кг: Бобоусмон Ботуров — Деланте Жонсон (АҚШ) (Б ринг, 19:55 дан сўнг)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов — Андрей Арадоай (Руминия) (Б ринг, 21:20 дан сўнг)
+91 кг: Баҳодир Жалолов — Сонте Рогава (Украина) (Б ринг, 22:30 дан сўнг)
Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)