• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши шаҳар ҳокимлиги «Тадбиркор муаммоси ҳал этилди», демоқда. 4 йилдан бери сарсон тадбиркор эса муаммо ҳалигача ечим топмаганидан нолимоқда

    «Дарё» нашрида «Қашқадарёда яна ‘снос’ муаммоси: Уйи ва дорихонаси бузиб ташланган тадбиркор 4 йилдан бери ҳақини ололмай сарсон бўлмоқда» сарлавҳали мақола чоп этилганди. Ушбу мақолага Қарши шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мақолада кўтарилган масала ҳокимлик томонидан ўрганиб чиқилган ва тадбиркорнинг дорихонаси учун берилган ертўлага кириб-чиқиш эшиги ўрнатилган.

    «Ҳақиқатан ҳам 2015 йилда фуқаро Нуриллаев Ғанишерга тегишли бўлган, Қарши шаҳри I.Каримов кўчасидаги 13-уй 6-хона ‘Ҳамраев Эркин таъмир бинокор сервис’ хусусий корхонаси томонидан бузиб олинган. Бу иш биринчи президентнинг 2013 йил 25 июлдаги қарори билан тасдиқланган дастур асосида амалга оширилган, — дейилади ҳокимлик ахборот хизматининг муносабатида. — Мулкни бузиб олиш ва етказилган зарарни қоплаш масаласи 2015 йил 13 августдаги 15-сонли шартнома билан мустаҳкамланган. Мазкур ҳужжатда қайд этилишича, тарафлар бузилишга тушган турар жой эвазига шу ернинг ўрнида қуриладиган янги кўп қаватли уйнинг 1-қаватидан умумий майдони 50 квадрат метр бўлган нотурар жой ертўласи (майдони 50 квадрат метр) билан хусусий мулк қилиб берилишига келишишган. Бунинг учун қўшимча тўлов назарда тутилмаган. Тадбиркорлик субъекти бу ҳақда фуқарога кафолат хати ҳам тақдим этган. 2016 йилнинг тўртинчи чораги объектни Давлат комиссиясига тўлиқ топширишнинг охирги муддати этиб белгиланган».

    Қарши шаҳар ҳокимлиги тадбиркор учун берилаётган нотурар жой ҳали-бери тадбиркор номига ўтказилмаслигини ёзмоқда. Уларнинг айтишича, қурувчи кредит олиш учун мазкур кўп қаватли уйни гаровга қўйган.

    «Ҳамраев Эркин таъмир бинокор сервис» хусусий корхонаси раҳбарияти тақдим этган маълумотга кўра, «Мустақиллик» маҳалласи I.Каримов кўчасидаги бузилган уйлар ўрнида тушган янги қўп қаватли уй қурилиши тижорат банки кредити ҳисобига молиялаштирилган. Мавжуд тартибга кўра, қурилиш ташкилоти банк олдидаги қарзни тўлиқ қопламагунча банк мулкни гаровда ушлаб туриши, уни фуқароларга расмийлаштириб бўлмаслиги билдирилган.

    Демак, уйи ва дорихонаси бузилган тадбиркор янги бино қурилишини 4 йил кутгани етмаганидек, энди «қурувчи кредитини қачон ёпадию, қачон ҳужжатларни расмийлаштираман» деб ҳам яна бир неча йил кутадими? Тадбиркорнинг манфаати энг охирги ўриндами?

    Маълум қилишларича, Қарши шаҳар ҳокимлиги тадбиркорга берилиши кўзда тутилган нотурар жойни ҳам бориб кўрган.

    «Қўп қаватли уйнинг биринчи қаватидан ажратилган хона аслида 53 квадрат метр, ертўласи эса 100 квадрат метр экани тегишли кадастр ҳужжати ва ўтказилган ўлчов ишлари чоғида ўз тасдиғини топди, — дейилади ҳокимлик муносабатида. — Яъниким, қурилиш ташкилоти шартномада белгиланганидан кўра ортиқчаси билан нотурар жой таклиф этган. Ишчи гуруҳи ўрганиши давомида қурилиш ташкилоти ва фуқаро ўртасидаги асосий тушунмовчилик ертўлага қўшимча кириб-чиқиш имконини берувчи йўлак билан боғлиқ экани ойдинлашди. Фуқаро йўлак очиб беришни талаб қилган жой бугунги кунда бошқа бир тадбиркорга тегишли. Албатта, қурувчи ушбу қўп қаватли уйни тижорат мақсадини кўзлаб, сотиб даромад олиш учун бунёд этган. Бу борада уни айблаш ноўрин. Қонунга зид хатти-ҳаракат, фуқаро Ғ.Нуриллаев ҳуқуқини бузувчи ҳолат қайд этилмади».

    Ҳокимликнинг «Албатта, қурувчи ушбу қўп қаватли уйни тижорат мақсадини кўзлаб, сотиб даромад олиш учун бунёд этган», деган гапига тамоман қўшилган ҳолда, ҳокимликка бир савол билан юзланамиз. Қурувчи тадбиркор йўлак дея атаётган хонани аввалдан бошқа тадбиркорга сотишни мақсад қилган бўлса, унда нега тадбиркорга мўлжалланган хонадан ўша йўлакка чиқувчи эшик ўрнатади? Қани бу ерда мантиқ?

    Ҳокимлик ахборот хизматидан маълум қилишларича, тадбиркорнинг ертўласига кўп қаватли уйнинг орқа томонидан кириш эшиги очиб берилган. Тадбиркор Ғ.Нуриллаев эса бошқа эътирози йўқлигини маълум қилган.

    Ҳокимлик тадбиркорнинг бошқа эътирози йўқ деяптию, буни асословчи бирор бир ҳужжат кўрсатмаяпти. Шу боисдан ҳам тадбиркор Ғанишер Нуриллаев билан боғландик.

    — Дорихонам ертўласига кириб-чиқиш учун алоҳида йўлак очиб берамиз дейишганди, — дейди Ғанишер Нуриллаев. — «Мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ҳам тақдим этамиз» дейишганди, аммо ҳалигача жимлик. Шунчаки эшик очиб қўйиш билан иш битмайди.

    Тадбиркорнинг айтишича, муаммога етарли даражада эътибор қаратилмаётганлиги боис, у масъуллар билан учрашиш ниятида Тошкентга кетган.

    Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати муаммога ечим топилганлигини ёзиш баробарида, таҳририят журналистини масалага нохолис ёндашувда айблайди.

    Унда шундай дейилади: «Аввало мақола сарлавҳасида бўрттириш борлигини қайд этмай иложимиз йўқ. Шу йўсинда мавзуни кучайтиришга, ваҳима уйғотишга уринилгани кўриниб турибди. Сарлавҳада урғу берилгани каби аслида масала ‘сносъга тааллуқли эмас. Негаки гап уй-жойни бузиб олиш ҳақида кетмаяпти. Аввал бошдан бу борада муаммо бўлмаган, акс ҳолда қурувчи ва фуқаро зарарни қоплаш ҳақида ўзаро шартнома имзоламаган, келишувга бормаган бўларди. Ҳаммаси ана шу шартнома шартларининг қай даражада бажарилганига тақалган. Биргина йўлак очилиши билан муаммо барҳам топгани ҳам фикримизни исботлайди».

    Қизиқ, ҳокимлик ахборот хизмати муносабати аввалида тадбиркорнинг уйи ҳамда дорихонаси 2015 йил қурилиш ташкилоти томонидан бузиб ташланганлигини ёзяпти. Кейин эса гапидан қайтиб, «Негаки гап уй-жойни бузиб олиш ҳақида кетмаяпти» деяпти. Ахборот хизмати ўзи ёзган муносабатни ўзи ўқидимикан?

    Ҳокимлик ахборот хизмати журналистни айблашда давом этади ва «Тадбиркор 4 йилдан бери ҳақини ололмаяпти, дейилмоқда. Бу ҳам журналистнинг вазиятни холис туриб ўрганмагани, сабаби билан қизиқмагани, объектив омилларни эътиборга олмагани билан боғлиқ», дейди.

    Оддий арифметика: Уй ва дорихона 2015 йил бузилган. Ҳозир 2019 йилда яшаяпмиз. Шу пайтга қадар тадбиркорга нотурар жой берилмаган. Демак, орадан тўрт йил ўтган бўладими?

    — Мақолада яна бир жиҳат эътибордан четдан қолдирилган, — дейилади ҳокимлик ахборот хизматининг муносабатида. — Қурувчи бузилган уй-жой эвазига фуқаро Ғ.Нуриллаевга шартномада кўрсатилганидан ортиқчаси билан жой таклиф қилган. Биринчи қаватда жойлашган нотурар жойнинг майдони 53 квадрат метрни, ертўланинг майдони эса 100 квадрат метрни ташкил этади. Ваҳоланки, ўзаро келишувга кўра, бу рақам мос равишда 50 квадрат метрдан кам бўлмаслиги кераклиги айтиб ўтилган.

    Ҳокимлик ахборот хизмати масъуллари оғиз кўпиртириб, «тадбиркорга 53 кв/метр нотурар жой ва 100 кв/метр ертўла берилди», деяпти. Лекин буни асословчи бирор бир ҳужжат кўрсатишга ожиз. Демак, тадбиркорнинг чирқирашида жон бор.

    Ҳокимлик ахборот хизмати мухбирнинг мақолада шаҳар ҳокимини тилга олишини «журналистнинг айбдорларни кўпайтиришга уриниши», дея баҳолайди.

    «... мақолада муаллиф айбдорларни кўпайтиришга, текшириб кўрмагани ҳолда мутасаддиларни асоссиз равишда ёмонотлиқ қилишга урингани сезилади. Муаммо фақат икки киши ўртасида, рози-ризолик билан ҳал қилиниши керак бўлса-да, мақолада Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳам тилга олинади».

    Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати масъуллари «снос» масаласи ҳоким аралашувисиз битмаслигини яхши билашади, албатта. Шундай бўлса-да, мақолада ҳоким тилга олинганини «хато» дея баҳолашмоқда. Бундан хулоса қилиш мумкинки, тадбиркор ҳоким қабулига борганда «бу масалага ҳоким аралашмайди», деб мурожаатчини изига қайтаришган кўринади. Йўқса, тадбиркор ОАВ га мурожаат қилиб, адолат изламасди.

    Ҳокимлик мақолада тилга олинган бошқа масала ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Аҳоли хонадонларидаги иситиш масаласига эътибор қаратмаган. Демак, бу масала билан умуман қизиқмаган кўринади. Аҳолининг «Дарё» мухбирига такрорий мурожаат қилишича, қурувчи «отопление»ни бир ҳафтада ўрнатиб беришни ваъда қилган бўлса-да, ваъдасида турмаган. Аҳоли муаммоси ҳалигача ечилмаган.

    17.09.2019, 08:07   Изоҳ (0)   18270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ХДП Ўзбекистонда «тирикчилик учун зарур энг кам миқдор»ни белгилаш ташаббуси билан чиқмоқда

    17.09.2019, 07:51

    Ўзбекистон фуқаролари паспортларини энг кўп йўқотаётган мамлакат номи эълон қилинди

    17.09.2019, 07:27

    Ўзбекистонда неча нафар қиз 17 ёшгача она бўлгани ҳисоблаб чиқилди

    16.09.2019, 23:43

    Ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Президент қарори қабул қилинди

    16.09.2019, 23:28

    Пахтачилик аёл МИБ ходимларини таёқ билан уриб, ҳужжатларни ёқиб юборди

    16.09.2019, 23:14

    Тошкентда йўл инспекторлари бир ҳафтада салкам 15 мингта қоидабузарликни қайд этди

    16.09.2019, 22:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Медведев бир қатор давлатлар Эронга “ядровий ўқ-дорилар” беришга тайёрлигини айтди

    Дунё | 22 июн, 18:19

    “Қўшнилар” баҳси, бразилияликлар ҳиссаси ва йирик ҳисобдаги ғалаба: “Навбаҳор” ва “ОКМК” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 22 июн, 18:00

    Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси қўлга олинди

    Дунё | 22 июн, 17:31

    Ҳусийлар АҚШнинг Эронга ҳужуми сабаб урушга қўшилганини эълон қилди

    Дунё | 22 июн, 16:55

    Эрон ядровий объектларига зарба: етакчилар қандай фикрда?

    Дунё | 22 июн, 16:24

    Хосеп Гвардиола: “Айрим футболчилар кетади”

    Спорт | 22 июн, 15:25

    Исроил ва Эрондаги ўзбекистонликлардан имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиш сўралди

    Ўзбекистон | 22 июн, 15:09

    Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситалари тўртинчи партияси етказилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.