Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар беради «Ҳуқуқий ахборот».
Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, эндиликда ёш ҳарбий хизматчиларга юқори даражали касбий сифатларга эга бўлган, тайёргарлиги энг яхши ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари орасидан мураббийлар бириктирилади.
Шу билан бирга, қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилди:
- «III даражали сержант» — 3 йил;
- «II даражали сержант» — 4 йил;
- «I даражали сержант» — 5 йил.
Изоҳ (0)