• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон фуқаролари паспортларини энг кўп йўқотаётган мамлакат номи эълон қилинди

    Охирги пайтларда Истанбул шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари орасида шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат – паспортга оид муаммолар сони кескин кўпайди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Бу муаммолар асосан фуқароларнинг паспортни ўғирлатиши, яроқсиз ҳолатга келтириши, гаровга бериши, йўқотиб қўйиши ва амал қилиш муддатини ўтказиб юбориши туфайли келиб чиқмоқда.

    Ушбу муаммоларни ўз вақтида ҳал қилишда Бош консулхона томонидан фуқароларга тегишли ҳуқуқий-консуллик ёрдамлар кўрсатилмоқда ва уларга Ватанга қайтиш сертификатлари ўрнатилган муддатда расмийлаштириб берилмоқда.

    Хусусан, 2019 йилнинг 1 январидан 1 сентябрига қадар бўлган муддат давомида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан 1328 нафар фуқарога Ватанга қайтишида амалий ёрдамлар кўрсатилди, дейилади хабарда.

    Улардан:

    - 671 нафари паспортини йўқотган;

    - 44 нафари ўғирлатган;

    - 263 нафарида паспортнинг амал қилиш муддати ўтиб кетган;

    - 6 нафаридан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан турли тергов ёки паспортдаги сохта муҳрларни аниқлаш мақсадида олиб қўйилган.

    Бундан ташқари, 314 та сертификат Туркияда туғилган ёки кетишга ҳужжати мавжуд бўлмаган болаларга ва 57 таси эса бошқа сабаблар учун расмийлаштириб берилган.

    «Паспорт ўғирланса ёки йўқолса, фуқаролар бу ҳақда ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилишлари лозим. Ўз навбатида ваколатли идоралар паспорт ўғирлангани ёки йўқолгани тўғрисида маълумотнома беради.

    Ушбу муаммони таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, аксар ватандошларимиз ўзларининг Туркияда ноқонуний юрганлиги сабабли паспорт ўғирлангани ёки йўқолгани ҳақида полицияга мурожаат қилмайди. Улар Бош консулхонага паспорти йўқолган шахс сифатида мурожаат этишади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, паспорт ўғирлангани ёки йўқолгани тўғрисида полицияга ўз вақтида мурожаат қилиш келажакда фуқаро паспорти билан боғлиқ эҳтимолий муаммолардан (жиноий гуруҳ аъзолари ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишилари мумкин) асрайди», — дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, паспортни ўғирлатиш ёки йўқотиш ҳолатлари асосан Истанбул шаҳрининг Фотиҳ тумани ҳудуди (сайёҳлар ва тадбиркорлар кўп келадиган Лалили, Оқсарой, Қумкапи ва Боязит мавзелари)да кўп рўй бермоқда.

    «Бундан ташқари, фуқароларимизнинг ўз паспортларини ўзгаларга гаров сифатида бериб, Бош консулхонага ҳужжатини йўқотган шахс сифатида мурожаат қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Энг ачинарлиси, паспортларини гаровга қўйиб, Ватанга қайтиш гувоҳномаси билан Ўзбекистонга кетганлар устидан шикоят аризаси билан мурожаатлар қилинмоқда ва уларнинг гаров эвазига олган қарзларини қайтаришлари талаб қилинмоқда. Бу каби ҳолатларда Бош консулхона вазиятга аниқлик киритиш ва тегишли чоралар кўриш учун шикоят аризасини расмийлаштириб, Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар манзилига юбормоқда.

    Шу билан биргаликда фуқаронинг эътиборсизлиги туфайли паспортларнинг амал қилиш муддати ўтиб кетиш ҳолатлари ҳам ортиб бораётгани кузатилмоқда. Бош консулхонага эътиборсизлиги туфайли паспортининг амал қилиш муддати 5—7 йил олдин тугаган фуқаролар ҳам мурожаат қилган ҳолатлар ҳам мавжуд.

    Шу муносабат билан эслатиб ўтамизки, паспортни асраш — қонун талаби. Паспортни бепарволик билан йўқотиш энг кам иш ҳақининг ярим бараваридан 3 бараваригача миқдорида жарима солишга асос бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддаси, 1-қисми). Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ёки у бу ерга келмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларини ўз шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспортларини асраб-авайлашга ва ундаги амал қилиш муддатига эътиборли бўлишга чақиради.

    Зарур ҳолатларда фуқароларимиз Ўзбекистон Республикасининг Анқара шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлимига (+90312 441-17-46, E-mail: uzconsul.ankara@gmail.com, факс:+90 312 442 70 58) ёки Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкин (+90 212 323-20-37, факс:+90 212 312 20 40, E-mail: uzbekconsul@yahoo.com)», — дейилади ТИВ хабарида.

    17.09.2019, 07:27   Изоҳ (0)   34830
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда неча нафар қиз 17 ёшгача она бўлгани ҳисоблаб чиқилди

    16.09.2019, 23:43

    Ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Президент қарори қабул қилинди

    16.09.2019, 23:28

    Пахтачилик аёл МИБ ходимларини таёқ билан уриб, ҳужжатларни ёқиб юборди

    16.09.2019, 23:14

    Тошкентда йўл инспекторлари бир ҳафтада салкам 15 мингта қоидабузарликни қайд этди

    16.09.2019, 22:44

    Санкт-Петербургдаги кафелардан бирида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

    16.09.2019, 22:15

    Ўзбекистонда «троллар фабрикаси» фаолияти фош этилди. Унинг раҳбарларидан бири проректор эканлиги айтилмоқда (видео)

    16.09.2019, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.