• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев: «Арзон бўлгани учун сувни кўп ишлатяпмиз ва исроф қиляпмиз»

    Қишлоқ хўжалигида сув таъминоти хизматлари учун 2022 йилдан бошлаб тўлов тизими жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда 14 сентябрь, шанба куни қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган стратегияси лойиҳаси тақдимотига бағишланган учрашувда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Мавзуга доир: Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев: Фермерларга ер бериш ҳуқуқи ҳокимлардан олиб қўйилади

    Вазир Хўжаевнинг сўзларига кўра, арзон бўлгани учун сув керагидан ортиқ ишлатилмоқда ва ҳатто исроф қилинмоқда.
    «Арзон бўлгани учун сувни кўп ишлатяпмиз ва исроф қилмоқдамиз. Шунинг учун стратегияда ижтимоий жиҳатларга, озиқ-овқат хавфсизлигига, шунингдек, экология ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг умумий майдонини сувни тежайдиган технологиялар билан қамраб олишни 2018 йилдаги 5 фоиздан 2030 йилда 40 фоизга ошириш вазифаси қўйилган. Шу мақсадда яқин вақт ичида 2020—2030 йилларга мўлжалланган Сув хўжалигини ривожлантириш концепциясини қабул қилиш ҳамда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилган», — деди вазир.
    Стратегияга мувофиқ 2021 йилда суғориш ва мелиорация соҳасида илк давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган. Суғориш инфратузилмаси қисман кластерлар, кооперативлар ва бирлашган ишлаб чиқарувчиларнинг бошқа шаклларига бошқарувга берилади.

    Жамшид Хўжаев.

    Жамшид Хўжаев.
    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

    Қишлоқ хўжалигида сув таъминоти хизматлари учун 2022 йилдан бошлаб тўлов тизими жорий этилиши мумкинлиги юзасидан Жамшид Хўжаев шундай деди:

    «Сувнинг йўқотилишини камайтиришдан манфаатдор бўлиш фермерларни суғориш тизимининг самарадорлиги ва маҳсулдорлигини оширишга хизмат қиладиган инфратузилмани бунёд этишига таъсир қилади ҳамда бу мақсадлар учун давлат бюджети харажатларини қисқартиради. Ҳозирда сув қадри жуда тушиб кетган, бу эса кўпинча сув истеъмоли масалаларига лоқайдларча муносабатда бўлишга, сувнинг ҳаддан ташқари кўп сарфланишига олиб келмокда. Натижада шўрланиш, тупроқ минераллашуви, унинг қисман ёки тўлиқ бузилиши каби кўплаб муаммолар келиб чиқмоқда. Боз устига, қуруқ иқлим ва сув ресурслари чекланган бизнинг шароитда бундай бемаъни ёндашувлар нимага олиб келиши мумкинлиги ҳақида олдиндан ўйлаш муҳим», — деди қишлоқ хўжалиги вазири.
    Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида ерости сувларидан фойдаланувчиларнинг ягона давлат статистика ҳисоботларини юритиш зарурлиги қайд этилган бўлиб, сувни тежайдиган технологияларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ва харидорларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган. Тупроқнинг шўрланиш даражасини кузатиб бориш учун вертикал ва ерости мелиоратив технологиялари ва тизимларини жорий этишнинг қўшимча механизмларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

    Маълумот учун, Жаҳон ресурслар институтининг маълум қилишича, 2040 йилга бориб Ўзбекистон сув танқислиги юқори бўлган 33 мамлакат қаторидан жой олади. Шу боис мамлакатда мавжуд ирригация тизимларини модернизация қилиш, янгиларини қуриш зарурати туғилмоқда. Ўзбекистондаги суғориш тармоқларининг 70 фоизи антифилтрацион қопламага эга эмас ва бунинг натижасида етказиб бериш босқичида сувнинг бир қисми йўқолмоқда. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигини суғориш суви билан таъминлашдаги йўқотишлар 40 фоизга баҳоланмоқда.

    Мавзуга доир:

    • «Биз жуда кўп гўшт еяпмиз». Ўзбекистон фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитов гўшт нархи ошишига изоҳ берди
    • «Жуда кўп электр энергияси истеъмол қиляпмиз». Энергетика вазирлиги тизими мутасаддиси истеъмол маданияти ҳақида гапирди

    15.09.2019, 21:54   Изоҳ (0)   26844
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда ЙПХ ходими бир аёлни ‘дубинка’ билан уриб ўлдирмаган. Воқеа Самарқандда бўлган, ҳеч ким ўлмаган

    15.09.2019, 20:59

    Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси трамвайда йўл-йўлакай аёллар муаммосини ўрганди (фото)

    15.09.2019, 20:51

    Шавкат Мирзиёев Гватемала, Гондурас, Коста-Рика ва Никарагуага табрик йўллади. Уларнинг бари бир кунда мустақилликка эришган

    15.09.2019, 19:52

    Зироатхон Мирзиёева Қўқонда Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова билан учрашди (фото)

    15.09.2019, 18:22

    «Трамадол»ни Қозоғистондан Ўзбекистонга дрон орқали ўтказишга уриниш ҳолати қайд этилди

    15.09.2019, 17:30

    Малайзиянинг Binary бошқарув ва тадбиркорлик университети Хоразмда филиал очиши мумкин

    15.09.2019, 17:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.