Туриннинг «Ювентус» клуби футбол бўйича Италия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган баҳсда «Фиорентина» билан дуранг ўйнади (0:0).
Туриинликлар 560 кун деганда илк бор А Серия пешқадамалигини қўлдан чиқарди. Сўнгги бор «Ювентус» 2018 йилнинг 3 мартида мусобақанинг биринчи ўрнида эмас эди. Ўшанда «Наполи»дан ортда қолган туринликлар охир-оқибат чемпионликни қўлга киритганди.
Ҳозир эса 3-турдан сўнг «Интер» 9 очко билан 1-ўринда кетмоқда. «Юве» ҳисобида эса 7 очко мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)