Футбол бўйича Нидерландия чемпионатининг 6-турида Эйндховеннинг ПСВ жамоаси россиялик Леонид Слуцкий қўл остидаги «Витесс»га қарши майдонга тушди.
Учрашувда мезбонлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Барча голга эса 20 ёшли Дониэлл Мален муаллифлик қилди. Мален 18, 36, 46, 83, 89-дақиқаларда гол уришга эришди.
Қайд этиш жоиз, Мален 6 сентябрь куни Евро—2020 саралаши доирасида Нидерландия терма жамоаси сафида Германия дарвозасига ҳам гол урганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)